Президент томонидан имзоланган фармонда янги таҳрирдаги Конституция бўйича давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларини ўқитиш масаласи кўзда тутилмоқда.
Хусусан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги ва Судьялар олий кенгашига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2023–2024 йилларда янги таҳрирдаги Конституция бўйича давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларини ўқитиш режасини тасдиқлаш вазифаси юклатилди.
Бундан ташқари, алоҳида график асосида барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларига янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқитишни ташкил этиш, давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг конституциявий маданияти, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва баҳолаш тизимини янги таҳрирдаги Конституцияга мослаштириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилмоқда.
Изоҳ (0)