Аргентиналик футболчи Лионель Месси кейинги мавсум фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
AFP’нинг хабар беришича, Леонинг Саудия Арабистони клуби билан музокаралари якунига етган. Аргентиналик 2023/24 йилги мавсумни Яқин Шарқда ўтказади.
35 ёшли ҳужумчи битимни имзоласа, дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчига айланади.
“ПСЖ” эса ушбу хабарларни четлаб ўтиб, фақатгина Мессининг амалдаги шартномаси 30 июнда якунига етишини таъкидлади.
Изоҳ (0)