Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 9-кунги баҳслари 9 май, сешанба куни бўлиб ўтмоқда.
-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов Эрислан Ромерога (Куба) қарши рингга кўтарилди. Биринчи раундда Ҳасанбой 5:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Иккинчи раундни ҳам Дўстматов ўз фойдасига ҳал қилди. Учинчи раундда ҳам ғолибликни қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай, кейинги босқичга йўл олди.
Ҳасанбой саралаш босқичида Мексика вакили Альберто Хименесдан устун келганди. Кейинги босқичда эса марокашлик Саид Мортажи мағлуб этилганди.
9 май кунги дастурда Саиджамшид Жаъфаров (-71 кг), Ойбек Жўраев (-54 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) ва Аълохон Абдуллаев (-75 кг) ўз жангларини ўтказади.
Изоҳ (0)