• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Жаҳон урушларидан пандемиягача. Бекор қилинган, номсиз ва қолдирилган Олимпия ўйинлари ҳақида

    Тарихда Олимпия ўйинлари бор йўғи бир неча марта бекор қилинган. Ўйинларнинг бекор қилинишига деярли барча ҳолатда ҳарбий ҳаракатлар сабаб бўлган. 1940 йилнинг май ойи бошида Ҳелсинки шаҳрида ўтказилиши керак бўлган ёзги Олимпиада расман бекор қилинган. Қуйида уруш сабаб ўтказилмай қолган ўйинлар ҳақида сўз боради.

    1916 йил, ёз

    Халқаро Олимпия қўмитасининг 1912 йилда чиқарган қарорига кўра VI Олимпия ўйинлари 1916 йилда Берлин шаҳрида ўтказилиши керак эди. Германия империясининг (Иккинчи Рейх) пойтахти мезбонлик учун курашда Мисрнинг Искандария, Нидерландиянинг Амстердам, Бельгиянинг Брюссел, Австро-Венгрия империясининг иккинчи пойтахти Будапешт ва АҚШнинг саноат шаҳри бўлган Кливлендни ортда қолдирганди.

    Биринчи жаҳон уруши бошланиши туфайли билан Олимпиада бекор қилинди. Фақатгина орадан 20 йил ўтиб, 1936 йилдагина Берлин тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига мезбонлик қилди. VI Олимпия ўйинлари бекор қилинганига қарамай, кейинги 1920 йилда ўтказилган турнирлар еттинчи рақамни олган. 

    Фото: Getty Images

    1940 йил, қиш

    Илк бор Осиёда ўтиши режалаштирилган қишки Олимпиаданинг мезбони Япониянинг Саппоро шаҳри эди. Лекин мусобақа бошланишидан икки йил аввал 1938 йилда Япония мезбонликдан бош тортади. Олимпия қўмитаси Саппоронинг ўрнига нисбатан тинч бўлган Санкт-Морис шаҳрини танлайди. Нейтрал Швейцарияда жойлашган шаҳарга мезбонлик бериш энг яхши ечимдек кўринганди, бироқ ташкилотчилар ўртасидаги можаро туфайли уни яна ўзгартиришга тўғри келди. Янги қарорга кўра Олимпия ўйинларини Германиядаги Гармиш-Партенкирхен чанғи курорти қабул қилиши керак эди. Аммо Германия жаҳон урушини бошлади ва Олимпия қўмитаси мусобақани расман бекор қилди.

    Фото: Twitter

    1940 йил, ёз

    Японияда Олимпиадани қабул қилиш учун иккинчи имконият бўлганди. Бироқ япон–хитой уруши сабаб Токиодаги ёзги Олимпиадани Ҳелсинки шаҳрига кўчиришга тўғри келди. Финляндия медалларни тайёрлашни бошлади, чунки 2-жаҳон уруши бошланган бўлса ҳам Олимпиадани ўтказиш тўғрисидаги қарор ўз кучида қолаётганди. Фақатгина 1940 йилнинг 2 май санасида қўмита ҳарбий ҳолатни қабул қилди ва 12-Олимпия ўйинларини бекор қилди.

    Уруш туфайли халқаро тадбирлар бекор қилинди. Ҳатто Олимпия ўйинлари учун анъанавий бўлган муқаддас сулҳ ҳам шафқатсиз жанговар ҳаракатларни енгиб ўтолмади. Бироқ дунё спортни қадрлашни тўхтатмади, шунинг учун Олимпиада ўз фаолиятини якунламади ва уруш йилларидаги мусобақалар шунчаки бир неча йилга ортга сурилди.

    Фото: Getty Images

    1940 йилги ёзги Олимпия ўйинлари дастурига тарихда биринчи марта планеризм спорти киритилиши керак эди. Планеризм 1936 йилги мусобақада кўргазмали спорт тури сифатида намойиш этилганди. Урушдан кейинги Олимпиадаларга бу спорт тури киритилмаган.

    Урушдан кейинги йилларда Токио ёзги Олимпиада ўйинларини 1964 йилда, Ҳелсинки шаҳри эса 1952 йилда ўзида қабул қилган.

    1944 йил

    Буюк Британиянинг Лондон шаҳри 1944 йилда 13-ёзги Олимпиадани қабул қилмоқчи эди. Бироқ мусобақа Англия пойтахтида 1948 йилга келиб ўтказилди ва Лондон урушдан кейин Олимпиада ўйинлари ўтказилган биринчи шаҳарга айланди. Атрофдаги вайронагарчиликлар туфайли турнирни “Оғир ўйинлар” деб ҳам аташган. Мусобақаларга Германия ва Япония урушдаги агрессор мақоми учун таклиф этилмаган. СССР давлати таклиф этилган бўлса ҳам мамлакат спортчиларини юбормаган.

    Шунга ўхшаш ҳолат 1944 йилги қишки Олимпия ўйинлари билан ҳам юз берган. Италия курорти Кортина-дъАмпецсо аввал белгиланган вақтдан 12 йил ўтиб, 1956 йилда мусобақага мезбонлик қилган.

    Фото: Getty Images

    Номсиз Олимпия ўйинлари

    Уруш вақтида 1940 йилнинг бошида Италия Алпда қишки Олимпия ўйинларини ўтказди. Унда Германия, унинг иттифоқчилари ва ўша пайтдаги баъзи нейтрал давлатлар иштирок этди. Ушбу мусобақа ҳақли равишда халқаро мақом ва эътирофга эга бўлмади, шунинг учун номсиз ва номаълумлигича қолди.

    Қолдирилган Олимпиада

    Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилиши керак бўлган яна бир Олимпиадага коронавирус пандемияси тўсқинлик қилган. 2020 йилда ўтказилиши керак бўлган мусобақа COVID-19 вирусининг тарқалиши туфайли 1 йилга кечиктирилганди. 2021 йилда ҳам пандемия билан боғлиқ ҳолат беқарорлигича қолади. Бироқ Япония ҳукумати қатъий белгиланган эпидемиологик қоидалар асосида ўйинларни (2021 йилда 23 июлдан 8 августга қадар) муваффақиятли ўтказади.

    Ўзбекистон делегацияси Токио ўйинларида учта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритади.

    Фото: Getty Images
    09.05.2023, 21:39   Изоҳ (0)   4803
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Атлантадан Токиогача. Ўзбекистон ўзи қатнашган Олимпиадаларда қандай натижаларга эришган?

    17.08.2021, 15:02

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Уч нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангларини ғалаба билан якунлаб, кейинги босқичга чиқди

    09.05.2023, 20:49

    ОАВ: Лионель Месси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. Музокаралар ўз якунига етган 

    09.05.2023, 17:08

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Саиджамшид Жаъфаров автоматик равишда чорак финалга йўл олди

    09.05.2023, 15:13

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Ҳасанбой Дўстматов кубалик рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмай, кейинги босқичга йўл олди

    09.05.2023, 14:35

    Саудияликлар Мессини мамлакатга олиб келиш учун унинг қатор жамоадошларини ҳам таклиф қилмоқчи 

    09.05.2023, 13:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.