• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Атлантадан Токиогача. Ўзбекистон ўзи қатнашган Олимпиадаларда қандай натижаларга эришган?

    Япониянинг Токио шаҳрида ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 5 та медал қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгаллади. Ушбу кўрсаткич медаллар сифати бўйича Ўзбекистон тарихидаги энг яхши иккинчи натижа бўлди. Шундай экан, Ўзбекистон қатнашган барча Олимпиадалар ва уларда қўлга киритилган медаллар ҳақида фикр юритишнинг айни вақти.

    Ўзбекистон делегацияси ўзи қатнашган еттита Олимпиадада жами 36 та медалга эга чиққан — 10 та олтин, 6 та кумуш ва 20 та бронза.

    Энг кўп медални боксчилар келтирган — 15 та. Кураш вакиллари 8 та медалга (6 та эркин кураш, 2 та юнон-рум) эга чиққан бўлса, дзюдочилар Ўзбекистонга 7 та медал келтирган. Учта медал оғир атлетикачилар томонидан қўлга киритилган, икки медалга енгил атлетикачилар эга чиққан. Таэквондо бўйича эса битта медал қўлга киритилган.

    Атланта—1996 (1 та кумуш, 1 та бронза)

    Атлантадаги ёзги ўйинлар 1996 йилнинг 19 июль куни старт олган ва 4 августга қадар давом этган. Мусобақада Ўзбекистон делегацияси 12 та спорт тури бўйича жами 71 та йўлланма қўлга киритади. Дебют Олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар иккита медалга эга чиққан ҳолда умумжамоа ҳисобида 197 давлат орасида 58-ўриндан жой олади.

    Армен Багдасаров (чапдан биринчи)

    Армен Багдасаров (чапдан биринчи)
    Фото: Getty Images

    Ушбу мусобақада -86 кг вазн тоифасида иштирок этган дзюдочи Армен Багдасаров Ўзбекистон сафида ёзги Олимпия ўйинлари тарихида илк медални (кумуш) қўлга киритган бўлса, боксчи Карим Тўлаганов -75 килограмм вазн тоифасида бронза медалига эга чиқади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг ёзги Олимпия ўйинларидаги дебюти: Атланта—1996 ҳақида

    Сидней—2000 (1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза)

    Австралияда ўтган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси 2000 йилнинг 15 сентябридан 1 октябригача бўлган муддатда бўлиб ўтади. Ўзбекистон номидан бу сафар 12 та спорт тури бўйича 70 нафар иштирокчи қатнашади. Делегация аъзолари мусобақада умумий ҳисобда 4 та медал қўлга киритади ва медаллар кесимида 199 та давлат ичида 43-поғонани банд этади. Боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев ярим ўрта вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистонга Олимпиадалардаги биринчи олтинни тақдим этади.

    Муҳаммадқодир Абдуллаев

    Муҳаммадқодир Абдуллаев
    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Эркин курашчи Артур Таймазов (-130 кг) финал беллашувида мағлубиятга учраб, кумуш медал билан чекланган бўлса, боксчилар Рустам Саидов (+91 кг) ва Сергей Михайлов (-81 кг) бронза медалини қўлга киритади.

    Афина—2004 (2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза)

    Грециянинг Афина шаҳрида 2004 йилнинг 13 августидан 29 августигача бўлиб ўтган мусобақа Ўзбекистон учун учинчи Олимпия ўйинлари бўлади. Унда Ўзбекистондан 70 нафар спортчи 13 та спорт тури бўйича баҳсларга киришади ва якунда умумжамоа ҳисобида 43-ўринни эгаллайди.

    Фото: Анвар Илёсов

    Сидней Олимпиадасида кумуш медалини қўлга киритган эркин курашчи Артур Таймазов (-120 кг) бу сафар олтин медални ўзиники қилади. Шунингдек, юнон-рум курашчиси Александр Доктуришвили (-74 кг) ҳам мусобақани шоҳсупанинг энг юқори поғонасида якунлайди.

    Эркин курашчи Магомед Ибрагимов (-96 кг) ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб қўяди ва кумуш медалини ўзиники қилади. Боксчилар Баҳодиржон Султонов (ўта енгил вазн) ва Ўткирбек Ҳайдаров (ярим оғир) эса бронза медали билан тақдирланади.

    Пекин—2008 (1 та кумуш, 3 та бронза)

    Хитой пойтахти мезбонлик қилган мусобақа 2008 йилнинг 8 августидан 24 августигача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондан 58 нафар спортчи 13 та спорт тури бўйича баҳсларда қатнашиб, медаллар кесими бўйича якунда 204 та давлат орасида 62-ўринни эгаллайди.

    Абдулла Тангриев

    Абдулла Тангриев
    Фото: Google Images

    Ўзбекистонлик спортчилар мусобақа якунида 6 та медал қўлга киритади, бироқ кейинчалик эркин курашчилар Артур Таймазов (олтин) ва Сослан Тигиевнинг (кумуш) медаллари антидопинг қоидалари сабаб улардан олиб қўйилади. Шу тариқа Ўзбекистон 4 та медал билан қолади.

    Пекин Олимпиадасида совриндор бўлган спортчилар:

    • Абдулла Тангриев (дзюдо, +100 кг) — кумуш медал;
    • Антон Фокин (гимнастика, брус машқлари) — бронза;
    • Ришод Собиров (дзюдо, -60 кг) — бронза;
    • Екатерина Хилко (гимнастика, батутда сакраш) — бронза.
    Лондон—2012 (3 та бронза)

    Ўзбекистон ўзининг кетма-кет бешинчи Олимпиадасида иштирокчилар борасида антирекорд ўрнатади. 2012 йилнинг 27 июлидан 12 августига қадар давом этган мусобақада Ўзбекистон номидан 13 спорт тури бўйича 58 нафар спортчи қатнашади ва умумжамоа ҳисобида 204 та давлат ичида 72-ўринни эгаллайди.

    Артур Таймазов ва Сослан Тигиевнинг Лондондаги натижалари ҳам кейинчалик бекор қилинади. Таймазов бу сафар ҳам олтин медални қўлга киритган бўлса, Тигиев бронзага эга чиққанди.

    Ришод Собиров

    Ришод Собиров
    Фото: «Gazeta.uz»

    Ришод Собиров (дзюдо, -60 кг) кетма-кет иккинчи марта бронза медалини қўлга киритади. Боксчи Аббос Атоев эса ярим ўрта вазн тоифасида бронза медалини ўзиники қилади. Яна бир бронза соҳиби оғир атлетикачи Иван Ефремов (-105 кг) аслида мусобақада бешинчи ўринни эгаллайди, аммо 2020 йилда у билан бирга рақобатлашган спортчиларнинг дисквалификация қилингани сабабли Иванга бронза медали берилади.

    Рио—2016 (4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза)

    Ўзбекистоннинг Олимпиадалардаги энг яхши натижаси қайд этилган Риодаги мусобақада атлетлар умумий ҳисобда 13 та медал қўлга киритган. 2016 йилнинг 5 августидан 21 августига қадар давом этган Олимпиадада Ўзбекистон номидан 70 нафар спортчи 15 та спорт тури бўйича баҳсларга киришади. Қўлга киритилган 13 та медал эса Ўзбекистонга умумжамоа ҳисобида 207 давлат орасида 21-ўринни эгаллашга имкон беради. Шунингдек, ушбу йилги мусобақа энг кўп олтин медал қўлга киритилгани билан ҳам спорт ихлосмандларининг ёдида қолган.

    Рио Олимпиадаси совриндорларининг кутиб олиниши

    Рио Олимпиадаси совриндорларининг кутиб олиниши
    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Рио Олимпиадасида олтин медал қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар:

    • Руслан Нуриддинов — оғир атлетика, -105 кг (шунингдек, у силтаб кўтаришда 237 кг оғирликни бўйсундириб, Олимпия рекордини ўрнатган);
    • Ҳасанбой Дўстматов — бокс, -49 кг;
    • Шаҳобиддин Зоиров — бокс, -52 кг;
    • Фазлиддин Ғойибназаров — бокс, -64 кг.
    Яна икки нафар боксчи Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) ва Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг) финал жангида мағлубиятга учрайди ва Олимпия ўйинларининг кумуш медали билан чекланади.

    Шунингдек, яна 7 нафар спортчи эса Ўзбекистонга бронза медалини тақдим этади:
    • Диёрбек Ўрузбоев — дзюдо, -60 кг;
    • Ришод Собиров — дзюдо, -66 кг;
    • Муроджон Аҳмадалиев — бокс, -56 кг;
    • Рустам Тўлаганов — бокс, -91 кг;
    • Элмурат Тасмуродов — юнон-рум кураши, -59 кг;
    • Ихтиёр Наврўзов — эркин кураш, -65 кг;
    • Магомед Ибрагимов — эркин кураш, -97 кг.

    Фото: ЎзА

    Токио—2020 (3 та олтин, 2 та бронза)

    Япония пойтахти мезбонлик қилган мусобақа аслида 2020 йилда ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб бир йилга қолдирилади. 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августигача бўлган муддатда ўтган ўйинларда Ўзбекистондан 17 хил спорт тури бўйича 67 нафар атлет 65 та йўлланма қўлга киритади.

    Чапдан ўнгга: Бекзод Абдураҳмонов, Улуғбек Рашидов, Баҳодир Жалолов, Акбар Жўраев, Давлат Бобонов

    Чапдан ўнгга: Бекзод Абдураҳмонов, Улуғбек Рашидов, Баҳодир Жалолов, Акбар Жўраев, Давлат Бобонов
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мусобақада 5 та медал қўлга киритган делегация умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгаллади. Баҳодир Жалолов (бокс), Улуғбек Рашидов (таэквондо), Акбар Жўраев (оғир атлетика) олтин, Давлат Бобонов (дзюдо) ва Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш) эса бронза медалини қўлга киритади.

    Токио Олимпиадасида олтин медал қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар:

    • Улуғбек Рашидов — таэквондо, -68 кг;
    • Акбар Жўраев — оғир атлетика, -109 кг;
    • Баҳодир Жалолов — бокс, +91 кг.
    Токио—2020 да бронза медалини қўлга киритган спортчилар:
    • Давлат Бобонов — дзюдо, -90 кг;
    • Бекзод Абдураҳмонов — эркин кураш, -74 кг.

    Мавзуга доир:

    • Токио Олимпиадаси олтин медал эгаларига Tahoe ва 4 сотихли ҳовли, бронза қўлга киритганларга эса Trailblazer ва 2 хонали уй берилди
    • Токио Олимпиадаси совриндорлари давлат мукофотлари билан тақдирланди

    17.08.2021, 15:02   Изоҳ (0)   20757
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афсонавий рекордлар муаллифи Герд Мюллерни хотирлаб (фотогалерея)

    16.08.2021, 22:16

    Легионерлар. Машариповнинг омадли дебюти, Шомуродов, Сергеев ва Турсуновдан гол. Одил Аҳмедов жамоаси эса мағлуб бўлди

    16.08.2021, 18:13

    АОКА директори Асаджон Хўжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди

    16.08.2021, 17:18

    Ла Лига. 6 та гол урилган ўйинда «Барселона» ишончли ғалабага эришди, Брэйтуэйтдан дубль ва ассист. «Атлетико М» ҳам мавсумни ғалаба билан бошлади

    16.08.2021, 01:18

    АПЛ. Амалдаги чемпион «Манчестер Сити» сафарда «Тоттенҳэм»га ютқазди

    15.08.2021, 22:46

    Суперлига. «Насаф» Олмалиқда 90+2-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, «Навбаҳор» 90+5-дақиқада гол уриб, «Локомотив»ни енгди

    15.08.2021, 22:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.