Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Open budget маблағига қурилаётган асфальт йўл талабга жавоб бермаслиги, масъуллар буни назорат қилмаётгани хабар қилинди.
“Ҳурматли йўл қурилиши масъуллари, ‘Дархон’ маҳалласи, Дотқуш қишлоғидаги Мунчоқтепа кўчасига қуйилган асфальт талабга жавоб бермайди. Битум умуман қуйилмаган. Қўл кучи билан ёрилиб кетмоқда. Ҳали бирорта машина юргани йўқ, лекин асфальт ёрилиб кетяпти. Машина юрса нима аҳволга келади, билмаймиз”, — дейди аҳоли вакиллари йўлдаги асфальтнинг сифатсизлигидан шикоят қилар экан.
Аҳолининг айтишича, уларда асфальт йўлга битум қўшилмаганини исботловчи видеоматериал ҳам мавжуд.
“Асфальт йўлга битум қўшилмагани учун ҳозирдан ёрилиб кетмоқда. Кесак ҳам бундан қаттиқ. Қалинлигини-ку гапирмасак ҳам бўлади. Кеча ёғган озгина ёмғир ҳам ўтиб кетган. Номига асфальтми асфальт деб кетишган”, — дейди мурожаатчилар.
Аҳолининг “Дарё”га юборган кейинги видеосида мазкур муаммога туман ҳокимлиги масъуллари эътибор қаратгани айтилади.
“Муаммо тез орада ечимини топиши маълум қилинди. Туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари воқеа жойига келиб, ҳали иш тугалланмаганини, ҳамма муаммо жойида ҳал этилишини айтди”, — дейди мурожаатчи аҳоли.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги маҳаллада йўл таъмири сифатсиз, асфальт талабга жавоб бермаслиги хабар қилинди. Ҳокимлик бу камчилик уч кун аввал тузатилганини билдирганди.
Изоҳ (2)
Torisini etganda xuddi xitoydaka yol tutish kere yol qurilishiga kim masul bosa yoli 30yil ichida yoroqsiz holga kemidigan sifatli qurbermasa qamoq jazosi qollanilishi kere
Bizanikila maza qib chontega uradi pulli qoganiga qilindi diyilishi uchun qol uchida qib qoyadi qachonki tepadila nazoratti kuchaytirmas ekan ahvol shu
Ҳаммасини отиш керак пешонасидан, порахўрлар. Ўғрилар