“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров бугун президент иштирокида бўлиб ўтган референдум якунларига бағишланган учрашув ҳамда янгиланган Конституция юзасидан фикрларини билдирди.
“Референдум — Ўзбекистонда янги давр бошланганининг ҳуқуқий асоси, ҳуқуқий пойдевор яратилганининг яққол бир далили. Халқимизнинг жуда катта қисми Ўзбекистондаги айнан шу ўзгаришларни маъқуллаб берди. Бу ўз-ўзидан мамлакат олдидаги мана шу вазифаларни бажаришнинг ҳуқуқий асосларни яратиш ва уларни ҳал этишни талаб қилади. Бугунги йиғилишда давлат раҳбари, парламент вакиллари, жамоатчилик аъзолари, сиёсий партиялар бирга ”энди мамлакатда янги даврда нималарни амалга ошириш керак?“ деган муҳокама бўлди”, — дейди у.
“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси референдумда халқ янги Конституцияни тасдиқлагани ва янги ҳуқуқий майдон юзага келганини таъкидлади.
“Бугун давлат раҳбари ўз олдидаги 3,5 йиллик президентлик муддатидан кечиб, янги президентлик сайловини эълон қилиш бўйича таклифини киритди. Биз сиёсий партия сифатида бу таклифни маъқулладик”, — дея қўшимча қилади Алишер Қодиров.
Изоҳ (0)