Қашқадарё вилоятида қоидабузар Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмай, унга қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда “Ҳудуд” информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Damas ҳайдовчиси ҳаракатланиш вақтида мобил телефондан фойдалангани учун ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. У содир этган қоидабузарлигини тушунтирган ходимни ҳақорат қилиб, хизмат фаолиятга қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг ҳайдовчи воқеа жойидан машинасини ташлаб, қочиб кетган.
Орадан маълум вақт ўтгач, ҳайдовчи ва унинг танишлари ЙПХ ходимининг олдига келиб, қаршилик кўрсатган. Инспектор ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан тегишли баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдонига жойлаштирган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўра билан ҳайдовчига БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима ҳамда 34-моддасига (Бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Май бошида Тошкентда ЙПХ ходимларининг талабини бажармасдан, уларни ҳақорат қилган шахслар 15 суткага қамалгани тўғрисида хабар берилганди. Апрель охирида эса Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал содир бўлган эди.
Изоҳ (0)