• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги боғчада 4 нафар қизчага тегажоғлик қилингани, воқеа “қаҳрамони” боғча директорининг 15 ёшли ўғли экани айтилмоқда

    “Газета.уз” сайтида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги болалар боғчасида 4 нафар қизчага тегажоғлик қилингани, бунда боғча директорининг 15 ёшли ўғли айбланаётгани айтилган мақола эълон қилинди.

    Таъкидланишича, бундай воқеа Чилонзор туманидаги 230-сонли болалар боғчасида содир бўлган.

    Нашрга бир нечта ота-оналар мурожаат қилиб, уларнинг фарзандларига Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 230-сонли мактабгача таълим ташкилоти директорининг 11- ёки 9-синфида ўқувчи ўғли тегажоғлик қилганини айтган. Уларнинг сўзларига кўра, воқеа 2 май куни тушдан кейин 6 ёшли болалар гуруҳи ухлашга кирганида содир бўлган ва гумонланувчи бола 4 нафар қизчага тегажоғлик қилган.

    Мухбир билан суҳбатда директор бу туҳмат эканини таъкидлаган бўлса, бошқа болаларнинг ота-оналари эса ушбу ҳолат ростдан ҳам бўлганини, уларнинг фарзандлари сўзлаб беришганини айтган.

    Жабрланувчи қизчанинг бувиси қизларга директорнинг Ҳасан-Ҳусан ўғилларидан бири тегажоғлик қилган бўлиши мумкинлигини айтган.

    “Директорнинг икки ўғли Ҳасан-Ҳусан ҳар доим боғчада юради. Қизчалар хонага Ҳасан кирган деб айтишяпти. Суҳбатда кирганини айтиб қўймасин деб, кирмаган болани Ҳусанни терговга киргизишяпти. Ўғил болаларнинг дадаси ҳам ўғлимни чақириб, ота-оналардан узр сўраймиз, биздан ўтди, деган гапларни айтган. Ўғлим шуларни диктофонига ёзиб олган”, — дейди у. 

    Тўрт нафар қизчанинг бари 15 ёшли бола “уларнинг иштони ва ич кийимини ечиб, номақбул ҳаракатларни” амалга оширганини сўзлаб берган.

    “Боғча ҳамширасининг қизи Ҳасан акамни кўргандим, келиб шу ишни қилдилар, иштонини ечдилар, деб гапириб берганди бизга. Онаси ва тарбиячиси келганидан сўнг қандай кўрасан, сен йўқ эдинг-ку, ташқарингда юргандинг-ку, деб пўписа қилганидан кейин қиз мен ёлғон гапирдим, деб қолди. Уни ҳам психологга чақиришганди, лекин онаси олиб келмади, ҳозир боғчага ҳам келмаяпти. Директор билан ҳамширанинг тили бир. Лекин Аллоҳдан қўрқмаяпти улар”, — дейди жабрланувчининг бувиси.

    Суҳбатдошнинг айтишича, уларнинг фарзанди болага қаршилик кўрсатган, бироқ у куч ишлатиб, “кўзингни юмиб ол” дея, ўз ишида давом этган. “Ечманг десам, кучим етмади. Овози ҳам йўғон эди, қўрқма, кўзингни юмиб ёт, ҳеч ким кўрмаяпти, ҳамма ухлаяпти деб айтди”, деди қизча. Унинг бувиси эса “Бола шундай гапларни ўйлаб топа оладими?” — дея савол билан юзланган.

    Воқеа содир бўлган вақтда Людмила исмли боғча опаси иш жойида бўлмаган. Унинг ўзи бунга “бу ерда фақат тушлик вақтигача ишлашини” сабаб қилиб кўрсатди. Қолаверса, унинг фикрича, “болачалар алдашни, айниқса, бундай гапларни тўқиб чиқаришни билмайди”. Унинг ёрдамчиси эса болаларни ухлатишга киргизиб, ўзи иккинчи тушлик олиб келиш учун чиқиб кетган бўлган.

    Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материал бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан текширув ўтказилмоқда. Телефон орқали суҳбат давомида терговчи маълумот бера олмаслигини, бунинг учун пойтахт ИИББдан рухсат олиш зарурлигини таъкидлади.

    Воқеа доирасида текширув бошлангач, болалар экспертизага олиб борилган. Бироқ, ота-оналарнинг сўзларига кўра, уларни фақат оғзаки сўроқ қилишган, холос. Психолог билан суҳбат эса ота-оналар ва уларсиз амалга оширилган. Суҳбат якунида эса психолог чиқиб, “бола қизларга тегинган, хулосам шу”, — деб тасдиқлаган.

    “Бу — туҳмат”. Боғча директорининг фикри

    Исм-фамилиясини кўрсатмасликни илтимос қилган 230-сонли МТТ директори ўғли MMA билан шуғулланиши, ҳозирда 9-синфда ўқиётгани ва 15 ёшдалигини айтди. Қолаверса, у юқоридаги айбловни рад этиб, “бунинг барчаси туҳмат эканини” таъкидлаган. Бироқ ўғлининг тарбияланувчилар ухлаётган хонага кирганини рад этмади. Унинг сўзларига кўра, ўғли хонага 3:30 ларда кириб, 3:40 ларда чиқиб кетган, яъни ичкарида 10 дақиқа бўлган.

    “Ўғлимнинг ақли-ҳуши жойида. Мақтаниш эмас, боламни беш маҳал намозга солганман. Додаси бомдодни жамоат билан ўқиш керак дейди, бирга намоз ўқишади… Бу — ўсаётган болани синдириш!”, — деган боғча директори.

    Боғча директори журналистдан ишга бунчалик чуқур ёндашмасликни, бу “эътибор бериб, ёритишга арзимайдиган мавзу” эканини айтган. Ва умуман ёритмасликни сўраган. Директор, шунингдек, тиббий экспертизанинг жавоби “тоза” чиққанини, орган ходимлари ҳозирча бу ҳақда ота-оналарни хабардор қилмаганини айтиб, орган ходимлари индамай туриш ва орадан 3−4 кун ўтиб, ҳаммаси унутилиб кетишини айтганини билдирган.

    Гувоҳлар нима дейди?

    Мазкур ҳолатни ўз кўзи билан кўрган бир қизча кечки пайт воқеани онасига сўзлаб берган. Унинг айтишича, қизчаларга Ҳасан тегинган. Онаси фарзанди Ҳасан ва Ҳусанларни яхши ажрата олиши ва улар боғчага келиб турганини қайд этган.

    “Диля опам булочка олиб келгани чиқиб кетган пайтда Ҳасан ака қизларнинг иштони ва ички кийимини ечиб, мана шунақа қилди, деди. Сенга тегмадими десам, ёнимгача келди, исмимни сўради, айтдим, деди. Менга тегмади, лекин бошқа қизларни шунақа қилди, деди. Ўша куни бу воқеаларни кечаси билдим”, — деган воқеа гувоҳи бўлган қизчанинг онаси.

    Пойтахт ИИББнинг “Газета.уз”га маълум қилишича, мазкур ҳолат назоратга олинган ва текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади. Бош прокуратура ҳам мазкур воқеа юзасидан муносабат билдириб, ҳолат назоратга олинганини, натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.

    04.05.2023, 18:23   Изоҳ (1)   12114
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 554988832@telegram.org / 04.05.2023, 18:35

      Бунака харом инсонларни йук килиш кере. Минг ланат булиб ер ютсин

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда икки мактаб ўқувчилари жанжаллашди (видео)

    04.05.2023, 17:48

    Маккада хоразмлик аёллар тилла тақинчоқларни ўғирлаб, қочиб кетгани ҳақида хабар тарқалди

    04.05.2023, 17:17

    Шерали Жўраев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлди

    04.05.2023, 17:17

    Бухорода эр аёлини уриб, қовурғалари ва бурнини синдирди 

    04.05.2023, 16:55

    Тошкентда аёл ўзига ўт қўйгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    04.05.2023, 16:49

    Ўзбекистонда доллар курси беш кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    04.05.2023, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.