Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Қорасув каналидан нохуш ҳид келаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Табиат ресурслари вазирлиги пойтахт бошқармаси ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борган. Ўрганиш натижасида канал суви тоза экани ва нохуш ҳид йўқлиги аниқланган.
Бошқарма лабораторияси томонидан Қорасув канали сувидан таҳлил учун намуналар олинди. Олинган намуналар натижаси бўйича қўшимча маълумот берилиши қўшимча қилинган.
Изоҳ (0)