Ўзбекистон Озарбайжон билан ҳамкорликда лифтларни ишлаб чиқариш корхонасини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Азизхон Шавкатов Озарбайжондан ташриф буюрган Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги Савдо уйи ҳамда “Аki Inter Group UK Ltd” компаниясининг раҳбарияти билан учрашди.
Компания бош директори ва асосчиси Азизхон Жалилов учрашув учун миннатдорлик билдириб, қатор таклифлари борлигини билдирди. Тарафлар қурилиш, Ўзбекистонда лифтларни ишлаб чиқариш корхонасини қуриш, ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик соҳаларида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилганидан сўнг, меҳмонлар пойтахт ҳокимлиги ҳузурида ташкил қилинган Вазиятлар марказининг фаолияти ва имкониятлари билан танишди.
Учрашув якунида амалий мулоқотлар давом этишига келишиб олинди.
Изоҳ (0)