Хоразм вилояти Урганч шаҳрида юқори тезликда ҳаракатланиб, дарахтга урилган Spark йўловчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат 30 апрель куни Урганч шаҳар “Оби ҳаёт” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ушбу ҳудуддан ўтган Ал-Беруний кўчасида Ўзбекистон овози кўчасида яшовчи 27 ёшли фуқаро Spark’ни катта тезликда бошқариб келган.
Ҳайдовчи эҳтиётсизлик сабаб хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган. Мазкур ЙТҲ натижасида автомобиль ичида бўлган 39 ёшли йўловчи ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ҳалок бўлган ушбу йўловчи оиланинг ягона боқувчиси бўлган.
Изоҳ (0)