Вадес Group МЧЖ раҳбари Игор Ли Ўзбекистон—Германия ишбилармонлари учрашуви доирасида эришилган натижаларга тўхталди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
Унинг таъкидлашича, масъулияти чекланган жамияти 3 май кунги учрашувда Инфинеон компанияси билан микропроцессорли банк тўлов карталарини ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзолаган.
“Шунингдек, ID карталар, биометрик паспорт муқовалари, ҳайдовчилик гувоҳномалари, кадастр карталари ва бошқа давлат ҳужжатлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ниятидамиз. Электрон ҳужжатлар ишлаб чиқариш бўйича ҳаракатлар кенгайиб боради”, — дейди мутахассис.
Қайд этилишича, Инфинеон компанияси микрочиплар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Улар Ўзбекистондаги компанияни ўз маслаҳатлари билан қўллаб туради, шунингдек, технологиялар тақдим қилиш бўйича ёрдам бериб борилади.
Изоҳ (0)