• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ишчилар оиласидан чиққан, Фергюсон билан чиқиша олмаган ва “галактикос”нинг бир қисми бўлган Девид Бекҳэм ҳақида

    Фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид”, “Милан”, “Лос-Анжелес Гэлакси”, “ПСЖ” клублари ва Англия миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Бекҳэм ўз исми атрофида бренд ярата олган футбол оламининг дастлабки вакилларидан бири ҳисобланади. Жарима зарбалари ижро этиш борасида футбол тарихидаги энг яхшилардан бири ҳисобланган Бекҳэм 2 май куни 48 ёшни қарши олди. Қуйида собиқ футболчининг фаолият йўли ҳақида сўз боради.

    Девид мебел ишлаб чиқарувчи Тед Бекҳэм ва сартарош Сандра Уэст оиласида туғилган

    Бекҳэмлар оиласи Лондон яқинидаги Лейтонстоун шаҳарчасида яшаган. Девид футбол билан шуғулланишни маҳаллий жамоаларда бошлаган. Дастлаб у отаси қўл остидаги “Рижуэй Роверс” жамоасида (Тед Бекҳэм клуб асосчиларидан бири эди), кейинроқ “Бримсдаун Роверс” ва “Тоттенҳэм”да машғулот ўтказган.

    Девиднинг ота-онаси “Манчестер Юнайтед”га мухлислик қиларди ва мунтазам равишда “Олд Траффорд”га ташриф буюрарди. “Қизил иблислар”га бўлган муҳаббат ёш Бексга ҳам ўтди. Футболчи клубга 14 ёшида келиб қўшилган — “Манчестер Юнайтед” уни ўз академиясига қабул қилган. 1991 йилда Девид 16 ёшида манкунианлар билан ёшлар шартномасини имзолаган.

    Фото: Twitter

    “Манчестер Юнайтед”даги дебют ва қатор совринлар

    “Манчестер Юнайтед” ёшлар жамоаси билан 1992 йилда Англия кубогида ғалаба қозонди. Бекҳэм Ники Батт, Райан Гиггз, Гари Невилл, Фил Невилл ва Пол Скоулз каби афсонавий “92-синф”нинг бир қисми бўлган.

    Худди шу 1992 йилда Девид Бекҳэм “Манчестер Юнайтед”нинг асосий жамоаси сафида Англия Лига Кубогида дебют қилди. Бир йил ўтиб “қизил иблислар” ярим ҳимоячи билан профессионал шартнома имзолаганди. Бекҳэм бир вақтнинг ўзида “Манчестер Юнайтед”нинг ёшлар жамоасида ўйнашни давом эттирди ва чемпионликни қўлга киритди, шунингдек, яна ёшлар ўртасидаги Англия Кубоги финалига чиқди.

    Бекҳэм 1994 йилда Чемпионлар Лигасида дебют қилган. Ўзининг ЕЧЛдаги илк ўйинида “Галатасарой” дарвозасига гол урган, “Манчестер Юнайтед” йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шунга қарамай Бекҳэм “Юнайтед”да асосий таркибдан мунтазам жой олмаган. Шу сабабли клуб уни “Престон Норт Энд” жамоасига ижарага берган. Ижара омадли бўлди: Девид 5 та ўйинда 2 та гол урди, уларнинг биттаси бурчак зарбасидан тўғридан-тўғри киритилганди.

    1995 йилда футболчи “Манчестер Юнайтед”га қайтган, АПЛда дебют қилган ва ниҳоят асосий таркибдан жой эгаллашни бошлаган. Бекҳэмни жамоага қўшиш учун “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Алекс Фергюсон ўзининг ўнг қанот ярим ҳимоячиси Андрей Канчельскисни сотиб юборади. Футболчи 1995/96 йилги мавсумда “қизил иблислар” таркибида 33 та ўйин ўтказган ва 8 та гол урган, шунингдек, Англия чемпионати ва Кубогида ғалаба қозонган. Яхши ўйинлари сабаб Англия терма жамоасидан чақирув олган ва 1996 йилнинг 1 сентябрида дебют қилган.

    Фото: The Sun

    Бекҳэм “Манчестер Юнайтед”ни Фергюсон билан можаро сабаб тарк этган

    Девид учун 1998/99 йилги мавсум фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. “Манчестер Юнайтед” Англия чемпионатида ва Англия Кубогида, шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси финалида энг машҳур камбеклардан бирини амалга ошириб чемпион бўлганди. Бекҳэм финалда жамоаси томонидан киритилган иккала голга ҳам ассистентлик қилган.

    Айнан ўша йилда футболчининг шахсий ҳаётида кўп воқеалар содир бўлган. Девид Spice Girls гуруҳи вокалисти Виктория Адамс билан турмуш қурди ва 1999 йилда ўғил фарзандли бўлди. Ҳозирда футболчининг 4 нафар фарзанди бор. Бекҳэм уйланганидан кейин ҳаёт тарзини ўзгартирди, қиммат автомобиллар сотиб олди ва тез-тез соч турмагини ўзгартириб турди. Бу ҳолат Алекс Фергюсонга ёқмади.

    Девид яхши ўйин кўрсатганига қарамай, Фергюсон билан ўртадаги зиддият кескинлашиб борди. Улар ўртасидаги можаронинг энг юқори нуқтаси 2003 йилда Англия Кубоги доирасида “Арсенал”га қарши учрашувдаги мағлубиятдан кейин бўлди. Унда мураббий футболчининг юзига буци отганди. 

    “Менга унинг юлдузлик статуси ёқмаганди. Фақатгина у майдондан ташқарида ҳам шон-шуҳратга эришишни хоҳларди”, — деб эслаганди кейинроқ Алекс Фергюсон.

    Ушбу воқеадан сўнг Фергюсон “Манчестер Юнайтед” раҳбариятига Бекҳэмни сотиш илтимоси билан мурожаат қилди. Кейинги йилнинг ёзида Девид 37 миллион евро эвазига “Реал”га ўтганди.

    Фото: Bleacherreport.com

    Бекҳэм “Реал”да “Галлактикос” аъзосига айланди, лекин фақатгина 2 та соврин қўлга киритди

    Девид Бекҳэм “Реал Мадрид”га жамоанинг энг яхши пайтида ўтгандек кўринганди. Бу вақтда Мадрид клубида Луиш Фигу, Зинедин Зидан ва Роналдо каби юлдузлар ўйнарди. Бекҳэм “Реал”га барча футбол юлдузларини йиғмоқчи бўлган Флорентино Перес лойиҳасининг бир қисми эди. “Қаймоқранглилар”нинг бу таркиби кейинчалик “галактикос” деб аталган.

    Бироқ майдондаги ишлар унчалик силлиқ кечмади. Девид Мадрид клубида ўйнаган вақтда жамоа 7 та мураббий алмаштирди, аммо бу натижа келтирмади. Бекҳам ва “Реал”нинг юлдузли таркиби фақатгина бир марта Испания чемпионатида ғалаба қозонди ва Испания Суперкубогини ютди. Жамоа бу даврда бирор марта ҳам Чемпионлар Лигаси финалига етиб бора олмади.

    Бекҳэм “Реал” билан ягона чемпионлигини жамоадаги сўнгги мавсумида қўлга киритган. Мухлислар англиялик футболчи билан шартномани узайтиришни хоҳлади, чунки Девид мавсумни яхши якунлаганди. Лекин клуб буни истамади. “Қаймоқранглилар” англиялик футболчи билан келиша олмади ва у АҚШ клубига кўчиб ўтишга қарор қилди.

    Фото: Getty Images

    Бекҳэм АҚШда футболга бўлган қизиқишни оширди ва MLS’ни ўзгартирди

    Футболчининг “Лос-Анжелес Гэлакси”га ўтиши катта шовқин келтириб чиқарди. ОАВда Бекҳэм учун кучли реклама кампанияси бошланди, лига эса ўз қоидаларини ўзгартирди. Энди MLS’нинг барча клубларига маош чегарасидан ташқарида бўлган икки футболчини олиб келишига рухсат берилди. Янги қоида Бекҳэм номини олди.

    Бекҳэмнинг “Гелакси” футболчиси сифатидаги таништирув маросимига 5 минг мухлис ва 700 журналист келди. Футболчи “Челси”га қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилди. Девид ўйиннинг катта қисмини захирада ўтказди, 78-дақиқада майдонга тушди ва дарҳол жароҳат олди.

    Англиялик футболчининг “Гелакси” таркибидаги биринчи мавсумлари қийин ўтди. У тез-тез жароҳат олди ва кам гол урди. Кейин эса ўйинчи қанчадир вақтни Европада ўтказишга қарор қилди. Икки марта ижара асосида “Милан”га ўтди ва Роналдиньо, Пирло каби футболчилар билан бирга ўйнади. “Гелакси” мухлислари Бекҳэмни ёқтирмай қолди ва унга қарши ғазабли сўзлар ёзилган баннерлар кўтаришни бошлади.

    Иккинчи марта ижарадан қайтганидан кейин футболчи ниҳоят “Гелакси” учун ўйнашни бошлади. Бекс чемпионатда 15 та, плей-оффда 3 та голли узатмани амалга оширди ва унинг жамоаси MLS чемпионига айланди. Мухлислар муҳаббати қайтди, бу эса Бекҳэмни яна бир мавсум АҚШда қолишига сабаб бўлди.

    2012 йилда “Гелакси” яна MLS чемпионлигини қўлга киритди ва Девид Америкадаги футболчилик фаолиятини якунлади. Бекҳэм аллақачон 37 ёшга тўлган бўлса ҳам Европа клубларидан таклифлар олди.

    Фото: Getty Images

    Девид Бекҳэм фаолиятидаги сўнгги клуб “ПСЖ” бўлди

    Футболчи 2013 йилда 5 ойлик шартнома имзолади ва унинг барча маошини болалар хайрия ташкилотига ўтказди. Англиялик футболчи “ПСЖ” сафида кўп ўйин (14 та) ўтказмаган бўлса ҳам Франция чемпиони бўлди. 2013 йилнинг 16 май санасида Девид Бекҳэм фаолиятини якунлашини эълон қилди.

    “Жамоадошларим, менга кўп нарсани ўргатган мураббийларим ва мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдорман”, — деганди англиялик футболчи.

    Бекҳэм Англия терма жамоасида 13 йил ўйнади, бироқ бирорта ҳам соврин юта олмади

    Футболчи учун терма жамоа сафидаги биринчи катта турнир 1998 йилги Жаҳон Чемпионати бўлди. Девид гуруҳдаги сўнгги ўйинда жарима зарбасидан гол уриб, Англиянинг кейинги босқичга чиқишига ёрдам берди. Аргентинага қарши 1/8 финал ўйинида эса Майкл Оуэннинг голига пас берди. Лекин Бекҳэмнинг ўзи ҳаммасини бузди. Ярим ҳимоячи 47-дақиқада Диего Симеонега ишлатган қўполлиги учун қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Учрашув дуранг билан якунланди ва пенальтилар сериясида Аргентинанинг қўли баланд келди.

    Бекҳэм 2 та Европа чемпионати ва 3 та Жаҳон Чемпионатида иштирок этган. Лекин бу вақтда Англия терма жамоаси бирор марта ҳам чорак финалдан ўта олмаган. Девиднинг ҳисобида терма жамоада 115 та ўйин ва 17 та гол бор.

    03.05.2023, 15:46   Изоҳ (0)   6767
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мессининг Парижга “саёҳати” якунланмоқда. Клуб Саудияга бесўроқ кетиб қолган Леони 2 ҳафтага четлатди

    03.05.2023, 11:28

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Бугун 2 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади

    03.05.2023, 09:56

    Ла Лига. “Барселона” сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, “Реал” сафарда мағлубиятни қабул қилиб олди (видео)

    03.05.2023, 05:37

    АПЛ. “Арсенал” ўз майдонида “Челси”га имкон қолдирмади (видео)

    03.05.2023, 05:19

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Жасурбек Йўлдошев жазоирлик рақибини мағлуб этди ва кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди

    02.05.2023, 21:26

    “Енгилмас” Флойд Мейвезер 8 вазн тоифасида чемпионликка эришган Мэнни Пакьяога қарши. “Аср жанги” дея эътироф этиладиган баҳс ҳақида (видео) 

    02.05.2023, 20:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.