Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳслари 3 май, чоршанба куни ўтказилади.
Бугун ўзбекистонлик икки нафар боксчи рингга кўтарилади. Кундузги баҳслар 14:00 да, кечки дастур эса 18:00 да старт олади.
- -71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Осорио Муханга (Мозамбик), (16:10 дан сўнг);
- -60 кг: Мужибилло Турсунов – Мерри Кор (Гамбия), (18:25 дан сўнг).
Мужибилло Турсунов дастлабки босқичда ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратганди. Шунингдек, Жасурбек Йўлдошев, Руслан Абдуллаев ва Шоҳжаҳон Абдуллаев ўз жангларини ғалаба билан якунлаб, кейинги босқич масаласини ҳал қилганди.
Изоҳ (0)