Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 34-турида “Арсенал” ва “Челси” жамоалари 2 май, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Мартин Эдегор майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 31-дақиқада норвегиялик футболчини дублни расмийлаштирди. Орадан кўп ўтмай Габриэль Жезус ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Бунга меҳмонлар 65-дақиқада Нони Мадуэкенинг голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
“Арсенал” лига доирасида 5-ўйинга келиб ғалаба қозонди ва очколарини 78 тага етказиб, биринчи ўринга кўтарилди. Иккита захира ўйинига эга “Манчестер Сити”да 76 очко мавжуд. “Челси” эса 39 очко билан 12-поғонада бормоқда.
Айни вақтда АПЛ турнир жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
34-тур баҳси
2 май, сешанба
“Арсенал” – “Челси” 3:1
Голлар: 1:0 – 18 Эдегор, 2:0 – 31 Эдегор, 3:0 – 34 Габриэль Жезус, 3:1 – 65 Мадуэке.
“Арсенал”: Рэмсдейл, Уайт, Габриэль (Ҳолдинг, 85), Кивер, Зинченко (Тирни, 73), Жака, Жоржиньо (Парти, 86), Эдегор, Сака (Нелсон, 74), Троссард (Мартинелли, 59), Габриэль Жезус.
“Челси”: Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Фофана (Чалоба, 86), Чилуэлл, Ковачич, Канте, Фернандес (Мудрик, 71), Стерлинг (Галлаҳер, 71), Мадуэке (Зиеш, 79), Обамеянг (Ҳаверц, 46).
Огоҳлантиришлар: Ковачич (80), Галлаҳер (90).
Изоҳ (0)