• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонадан Қирғизистонга ноқонуний туннел қазиганларга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон—Қирғизистон давлат чегарасидан ўтувчи ноқонуний ерости йўли қазиган фуқароларга суд ҳукми ўқилди, деб хабар беради ЎзА.

    Кадр: Telegram

    2022 йилнинг 23 июнь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ўзбек—қирғиз давлат чегарасидан ўтувчи яширин ерости йўли фош этилганди.

    Дастлаб, маҳаллий фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий баҳоси 7 миллиард 603 миллион 650 минг сўмни ташкил қилувчи, 38 турдаги 2 707 дона мобил телефон аппаратлари борлиги аниқланган.

    Сўнгра у вақтинча яшаб келаётган Риштон туманидаги хонадонда Қирғизистон ҳудудига олиб ўтувчи 10 метр пастликда, баландлиги 2 метр, кенглиги 1,2 метр, узунлиги 128 метр бўлган, тушиб-чиқиш учун лифт билан жиҳозланган ерости йўли борлиги аниқланган.

    Маълум бўлишича, Данғара туманида яшовчи 32 ёшли ушбу шахс ўзбек—қирғиз давлат чегараолди ҳудудида жойлашган ҳовли уйлардан сотиб олиб, уларнинг кўча томон қисмларини баланд деворлар билан тўсган ва жиноий ҳаракатларини маскировка қилиш мақсадида ҳар иккала уйда, яъни Қирғизистон ҳудудидан сотиб олган хонадонда пенаблок ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, Ўзбекистон ҳудудидан сотиб олган уйда эса чорвачилик ташкил этган.

    Сўнгра Данғара туманида истиқомат қилувчи, 1984—1993 йиллар оралиғида туғилган 5 нафар фуқарони ерости йўли қазишга ёллаган.

    Ерости йўли қуриб битказилганидан кейин, у орқали Қирғизистондан ноқонуний тадбиркорларнинг товар-моддий бойликларини, хусусан, мобил телефон аппаратлар, матолар, тиббиёт буюмлари ва дори воситаларини мамлакатга, Ўзбекистондан эса кўп миқдордаги хорижий валюта қимматликларини қўшни давлатга ўтказиш билан шуғулланган.

    Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

    Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми билан мазкур шахслар Жиноят кодексининг 182 ва 223-моддалари билан айбдор деб топилиб, уларнинг 3 нафарига 6 йилдан 7 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси, қолган 3 нафарига эса ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

    Шунингдек, жиноят иши доирасида ашёвий далил сифатида олинган 7 миллиард 603 миллион 650 минг сўмга баҳоланган 2 707 дона мобил телефон аппаратлари давлат эгалигига ўтказилиши белгиланган.

    Бундан ташқари, Риштон тумани Қози Аҳрор МФЙ, А.Темур 3-тор кўчасида жойлашган умумий ер майдони 1 524 метр квадрат бўлган уй давлат эгалигига ўтказилиши ва ушбу уйдаги ерости йўли тегишли тартибда кўмиб ташланиши белгиланган.

    Ноқонуний туннеллар

    2022 йилнинг май ойида Қорасув туманида Қирғизистон ва Ўзбекистонни ерости йўли орқали боғлаб турувчи туннел топилгани хабар қилинганди. Ушбу туннел аниқланган ҳудуд эгаси Жалолобод туманининг “Қизилжар” посёлкасидаги руҳий касалликлар шифохонасида даволанаётгани сабаб унга нисбатан қайта тиббий текширув ўтказиш режалаштирилган.

    7 июнь куни ҳам Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан Ўзбекистон билан чегарада 155 метрлик ерости туннели аниқланган. 13 июнь куни эса учинчи туннел ҳам топилган. У орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга валюта ва товарлар олиб ўтиш режалаштирилган. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, ҳозирда тергов давом этмоқда.

    Ўзбекистон томони эса яширин туннеллар қазиган шахсларга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берди. Уларга 6 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    03.05.2023, 10:59   Изоҳ (0)   17866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда “Green Card чиқди” дея 103 кишини чув туширган шахслар аниқланди

    03.05.2023, 10:51

    Қашқадарёда ёниб кетган “Жигули” ичидан инсон жасади топилди

    03.05.2023, 10:22

    Ўзбекистонда тўрт ойда ичимлик ва оқава сув тармоқларига ноқонуний уланиш орқали салкам 4 млрд сўм зарар етказилди

    03.05.2023, 10:00

    Ўзбекистонда эркак педагоглар сони ошди

    03.05.2023, 09:20

    Омбудсман ИИО ходимлари томонидан қийноққа солингани айтилган шахслар ишини алоҳида назоратга олди

    03.05.2023, 09:00

    Туркия президенти Шавкат Мирзиёевни Конституцион референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

    03.05.2023, 00:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.