Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги авиакомпанияларнинг мавжуд бўлмаган рейси учун авиачипталар сотиш ҳолатлари учраётганидан огоҳлантирди.
Хусусан, “Ямал” авиакомпаниясининг 27 апрель санасига Қарши аэропортидан парвоз учун авиачипталар сотилгани аниқланган.
Фуқаро авиацияси агентлиги йўловчиларга онлайн тарзда ёки авиакассалар орқали авиачипталарни сотиб олишдан олдин агентлик сайти бош саҳифасидаги “Ахборот жадвали” бўлимида (www.uzcaa.uz) ушбу парвозларни амалга ошириш учун сўровнома ҳолати ва рухсатноманинг мавжудлиги билан танишиб чиқишни тавсия этди.
“Йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига риоя қилиш мақсадида авиачипталарни сотиш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларни, хусусий авиакассалар ва сайёҳлик фирмаларини ушбу талабларга риоя қилишга ҳамда Ўзбекистонга келган хорижий меҳмонларга ҳамда ватандошларга ноқулайлик туғдирмасликка чақирамиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)