Тошкент Ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳудудида ёнғин чиққани акс этган видео тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 26 апрель куни соат 15:00 да Фарғона шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳудудида қуриган арча дарахти ёнган. Ёнғин тўғрисида 101, 1050 қисқа рақамларига ҳеч қандай хабар келиб тушмаган, ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилмаган.
Қайд этилишича, ёнғин ўқувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғиндан куйган ва тан-жароҳат олганлар йўқ.
Изоҳ (0)