Тошкентнинг Чилонзор туманида мактаб ўқувчисини Lacetti уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар қилди.
Воқеа 27 апрель куни 08:00 ларда Сойбўйи кўчасидаги 168-мактаб қаршисида юз берган. 27 ёшли ҳайдовчи А.Э. Lacettiъни бошқариб кетаётиб, шу мактабда ўқийдиган, 2005 йилда туғилган Ш.Ж.ни уриб юборган.
Оқибатда у тан жароҳат билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)