• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пойтахтдаги боши берк кўча одамлар норозилигига сабаб бўлиб, болалар ҳаётига хавф солаётгани айтилмоқда (видео)

    Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги “Илғор” маҳалласининг Боғ 2-тор кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари “Дарё”га мурожаат қилиб, маҳалланинг катта кўчага олиб чиқувчи асосий кўчаси 2016 йилда ёпилгани боис маҳалладаги мавжуд 20-30 та тор кўча аҳолиси иккинчи тор кўча орқали Нурафшон кўчасига чиқаётганини, бу эса тирбандликлардан безор бўлган аҳоли норозилиги-ю ёш болалар ҳаётига хавф солаётганини билдирмоқда.

    “Дарё” журналисти воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида ушбу кўчада бўлди.

    “Нурафшон кўчаси очилиши муносабати билан маҳалладан катта кўчага олиб чиқувчи барча тор кўчаларни ёпиб ташлашгани боис бизнинг кўчада машиналар оқими ортди. Энг ёмони, ҳайдовчилар бир-бирига йўл бермайди. Эрталаб ва кечки пайт роса тиқилинч бўлади. Баъзи ҳайдовчилар эса катта тезликда юришади. Ёш болаларимиз шу кўчада ўйнайди. Велосипед ҳайдайди. Шу сабаб ҳам машиналар оқимининг ортиши болалар ҳаёти учун хавфли бўлиб қолди. Масъуллар 1-, 3- ва 4-кўчаларни очиб юбориб, бизнинг кўчадаги машиналар оқимини камайтиришларини сўраймиз”, — дейди Равил ака исмли суҳбатдош.

    Шу маҳаллада яшовчи Йўлдош Рўзиевнинг айтишича, асосий Боғ кўча ёпиб ташлангани боис нафақат “Илғор” маҳалласидаги тор кўчалар, “Тинчлик” маҳалласида яшовчи аҳоли ҳам катта кўча тирбанд бўлган пайтда айнан шу — иккинчи тор кўча орқали Нурафшон кўчасига ўтиб-қайтади.

    Йўлдош Рўзиев.
    Фото: “Дарё”

    “Асосий боғ кўчанинг ёпиб ташлангани сабаб барча тор кўчалар, ‘Тинчлик’ маҳалласида яшовчи одамлар ҳам машинасида айнан бизнинг 2-тор кўча орқали Нурафшон кўчасига ўтиб-қайтади. Биз эса болаларимиз, набираларимиз тақдиридан хавотирда ўтирамиз. Бизни безовта қилиб ташлашди”, — дейди Йўлдош Рўзиев.

    Шу маҳаллада яшовчи Сабоҳат Зокированинг айтишича, ҳудуддаги мавжуд 20 дан ортиқ хонадон вакиллари болаларининг кўчага чиқиб ўйнашидан қўрқиб, юрак ҳовучлаб ўтиради.

    “Болаларимиз тўп олиб чиқиб, ўйнаймиз дейишса, машина келиб қолади. Маҳалламизда болалар ўйингоҳи йўқлиги боис кўчада ўйнаймиз дейди”, — дейди Сабоҳат Зокирова.

    Сабоҳат Зокирова.
    Фото: “Дарё”

    Аҳолининг “Дарё”га билдиришича, улар бу муаммо юзасидан туман ҳокимлиги ва масъул ташкилот раҳбарларига мурожаат қилиб, шикоятдан хабардор қилган.

    “Мурожаат қилдик, маблағ билан боғлиқ муаммо бор деб, масалани ортга ташлашди. Бу муаммога эътиборсизлик эртага бирор-бир катта фожианинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Чин дилдан ҳаракат қилишса, маблағ масаласи ҳам ҳал этилади-ку. Бу кўчаларни очиш учун унча катта маблағ талаб қилинмайди”, — дейди аҳоли вакиллари.

    Ботир Ҳошимов.
    Фото: “Дарё”

    Ҳудуд вакилларидан яна бири Ботир Ҳошимовнинг айтишича, эрталаб ва кечки пайтдаги тирбандлик сабаб иккинчи тор кўчада умуман ҳаракатланиб бўлмайди.

    Шу маҳалладаги Мавлуда Мирсоғатованинг айтишича, масъуллар ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммога эътибор қаратиб, юзага келаётган тирбандликлар ва ЙТҲларнинг олдини олиши керак.

    Мавлуда Мирсоғатова.
    Фото: “Дарё”

    “Эрталаб, кечки пайт машиналар шунақа кўп ўтадики, уларнинг шовқини, бир-бирига урилиб кетиши бизнинг юрак ҳовучлаб ўтиришимизга сабаб бўлади. Шу тор кўча юзидаги домда касаллиги бор, кекса отахон ва онахонлар яшайди. Буни ҳисобга олишлари керак. Барча кўчаларнинг катта йўлга чиқувчи қисмини очиб юбориб, бизнинг кўчадаги машиналар оқимини камайтиришлари керак. Шунда адолатли бўлади”, — дейди Мавлуда опа.

    “Дарё” аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган воқеа юзасидан Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги масъуллари билан боғланди. Ҳокимлик вакили муаммодан етарли даражада хабардор эмаслигини, вазият билан танишиб чиққач, бу ҳақда таҳририятга аниқ маълумот беришини маълум қилди.

    27.04.2023, 23:06   Изоҳ (0)   8529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда IELTS’да юқори натижа кўрсатган 10 мингдан ортиқ ёшларнинг тўлови қайтарилди

    27.04.2023, 22:40

    Қашқадарёда уч хотинига алимент тўламаган эркак қамоққа олинди 

    27.04.2023, 22:08

    Сирдарёда хонадон ҳожатхонасидан 3 кишининг жасади топилди

    27.04.2023, 21:58

    Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форуми доирасида учрашувлар ўтказди

    27.04.2023, 21:39

    Сирдарёда хонандани радио ва кўрсатувга олиб чиқишини айтиб, уни чув туширган йигит қўлга олинди (видео)

    27.04.2023, 21:27

     Россия банкидан нейротармоқ ChatGPT дан ўтиб кетишга муваффақ бўлди

    27.04.2023, 21:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.