Сирдарё вилояти Сардоба туманида 27 апрель куни 3 киши ҳожатхонада заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 15:40 да “Файзилобод” маҳалласидаги ҳовли ҳожатхонасидан 3 эркакнинг мурдаси топилган. Фуқаролар М.А., А.А. ҳамда А.К. яшаш хонадонининг ҳожатхонасига ҳеч қандай эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан тушиб, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этгани аниқланган.
“Даракчи”нинг хабар беришича, уй эгаси А.К. телефони чуқурга тушиб кетгани сабабли отаси ва укасини ёрдамга чақирган. Улар ҳожатхонага тушган вақтда номаълум этиологияли заҳарланишдан вафот этган. Воқеа жойи вилоят прокуратураси, ФВБ, ССБ, ИИБ ва СЭОМ ходимлари томонидан ўрганилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)