Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида уч хотинига алимент тўламаган эркак қамоққа олинди. МИБ ахборот хизмати бу ҳақда “Дарё”га маълумот берди.
Унга кўра, ҳозирда мазкур эркак 4 марта уйланган. Яккабоғ туманида бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан алимент тўлашдан бўйин товлаб келган Я.М. ва у каби яна 15 нафар қарздор оталарнинг маъмурий жавобгарлик ишлари кўриб чиқилди.
Уларнинг 14 нафари, шу жумладан, Я.М.га ҳам маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса, 2 нафар қарздор ўз оиласи билан ярашгани туфайли маъмурий иш юритуви тугатилди. Агар қарздорлар маъмурий жавобгарликдан кейин ҳам алимент тўлашдан бўйин товласа, уларга нисбатан жиноий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)