Қозоғистоннинг Jetису вилоятида саккиз ёшли бола ғайриоддий тажриба ўтказишга қарор қилди. У полиэтилен пакетни кўтариб, бешинчи қават деразасидан сакради. Бу ҳақда “Дарё”нинг Қозоғистондаги мухбири хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса фожиа билан якунланиши мумкин эди, лекин дарахт шохлари боланинг жиддий оқибатларсиз ерга тушишини юмшатган.
“Айни дамда боланинг аҳволи барқарор, у бел соҳасида олган жароҳат билан Толдиқўрғон шаҳридаги касалхонага ётқизилган”, — дейди қутқарувчилар.
Шу куни Костанайда бир яшар бола 3-қаватдаги деразадан тушиб кетиб, мўжизавий тарзда омон қолган. Бола қаровсиз қолдирилган ва очиқ турган дераза токчасига чиққан. У ёпиқ бош жароҳати билан касалхонага етказилган.
Қутқарувчилар қозоғистонликларни огоҳлантириб, болаларни қаровсиз қолдирмасликни сўрамоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, деразаларга чивин тўрлари эмас, панжара ўрнатиш сўралган.
Талгат Сатибалди, Остона
Изоҳ (0)