Асал ва ханталли соус қўшиб тайёрланадиган сазан балиғи мазали таъмга эга. Унга ўзингизга ёққан кўкатларни ҳам қўшсангиз бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- лайм – 1 дона
- зайтун ёғи – 2 ош қошиқ
- асал – 2 ош қошиқ
- хантал – 2 ош қошиқ
- туз – таъбга кўра
- майдаланган оқ қалампир – таъбга кўра
- сазан балиғи – 3-4 бўлак
Тайёрланиши:
- Лаймдан бир ош қошиқ шарбатини сиқиб олинг. Уни зайтун ёғи, асал, хантал, туз ва қалампир билан аралаштиринг.
- Балиқ гўштини соусли идишга солинг. Аралаштиринг ва текислаб, 30-60 дақиқа давомида музлаткичга қўйинг.
- Балиқни фол билан ўралган идишга солинг. 15-20 дақиқа давомида 190 даража ҳароратда олдиндан қиздирилган печда пишириб олинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)