Сметана ёки пишлоқли соус билан янада лаззатли бўладиган картошкали пончиклар албатта сизга ёқади. Уни бошқа масаллиқлардан тайёрласангиз ҳам бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- картошка — 600 г;
- туз — ярим чой қошиқ;
- хамиртуруш — 2 чой қошиқ;
- шакар — 1 чой қошиқ;
- ун — 400-500 г;
- сув — 50 мл;
- тухум - 1 дона;
- ўсимлик ёғи — 1 л.
Тайёрланиши:
- Картошкани тозаланг, тузли сувда юмшоқ бўлгунга қадар қайнатинг, совутиб олинг ва пюре ҳолатига келтиринг;
- Хамиртурушни шакар, бир ош қошиқ ун ва илиқ сув билан аралаштиринг. Кўпик ҳосил бўлгунча 5-10 дақиқага қолдиринг;
- Пюрега тухум, илиқ картошка булёни, туз, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, хамиртуруш ва ун қўшинг. Юмшоқ ва озгина ёпишқоқ хамир ҳосил қилинг;
- Уни катта идишга солинг, ёпишқоқ плёнка билан ёпинг ва 60-90 дақиқа давомида илиқ жойда қолдиринг;
- Хамир икки баравар катталашганда, уни олиб, ёнғоқ катталигидаги шарчалар ҳосил қилинг. Шарчаларни ун солинган тахта устига қўйинг, сочиқ билан ёпинг ва 10-15 дақиқага қолдиринг;
- Ўсимлик ёғини кастрюлка ёки ичи чуқур, қиздирилган идишга солинг. Пончикларни қизаргунга қадар 4-5 дақиқа давомида қовуринг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)