Кокосли тортни тайёрлаш учун сизга беш хил маҳсулот керак бўлади. Ширинлик кремини бошқа маҳсулотлардан тайёрласангиз ҳам бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- печене — 200 г
- 33 фоизли қаймоқ — 400 мл
- қуюлтирилган сут — 120 г
- ванилин — 1 чой қошиқ
- кокос қириндиси — 150 г
Тайёрланиши:
- Пишириқ қоғози ёки озиқ-овқат плёнкаси билан диаметри 18-20 см бўлган думалоқ қолипни ўраб олинг. Печенеларни майда бўлакларга бўлинг.
- Совитилган қаймоқни миксер ёрдамида кўпиртиринг. Қуюлтирилган сут, ванилин ва 100 г кокос қириндисини қўшиб, аралаштиринг.
- Кремга печенеларни қўшиб, аста-секинлик билан аралаштириб олинг. Массани қолипга солинг ва текисланг.
- Тортни музлаткичга 4-6 соат қўйинг. Тортни дастурхонга тортишдан олдин юқори ва ён қисмига қолган кокос қириндисини сепинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)