Асал ва хамир бўлакларидан тайёрланадиган мазали ширинликни уй шароитида тайёрласа ҳам бўлади. Чак-чак татар ошхонасининг ўзига хос ширинликларидан бири ҳисобланади.
Керакли масаллиқлар:
- тухум — 5 дона;
- туз — ярим чой қошиқ;
- пишириқ кукуни — 1 чой қошиқ;
- ун — 450 г;
- ўсимлик ёғи — 1 л;
- шакар — 320 г;
- сув — 220 мл;
- асал — 170 г;
- лимон кислотаси — 1 чимдим.
Тайёрланиши:
- Тухумга туз қўшиб кўпиртиринг. Пишириқ кукуни ва ун қўшинг. Уни силлиқ хамир ҳолатига келтиринг;
- Хамирни думалоқ қилиб, озиқ-овқат плёнкаси билан ўранг ва 1 соатга қолдиринг. Кейин муштлаб, қалинлиги 1-2 мм бўлган қатламга айлантиринг;
- Хамирни ингичка чизиқлар шаклида кесиб олинг ва уларни 15-20 мм узунликдаги бўлакларга бўлинг;
- Ўсимлик ёғини кастрюлка ёки ичи чуқур, қиздирилган идишга солинг. Кичик хамир бўлакларини 3-4 дақиқа давомида қизаргунга қадар қовуринг, қоғоз сочиқларга қўйинг;
- Бошқа идишга шакар ва сув солинг. Аралаштириб 10-15 дақиқа давомида қайнатиб олинг;
- Сиропга асал ва лимон кислотаси қўшинг. Асални эригунча аралаштиринг ва совутиб олинг;
- Хамир бўлаклари устига сиропни тенг равишда солинг ва аралаштиринг. Массани тарелка устига ёйинг ёки ундан кичик тўплар ҳосил қилинг. 1-2 соатга қолдиринг;
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)