• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Собиқ СССР давлатлари Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдамлашиб, эвазига пул ишламоқда — Politico

    Ғарбнинг Россияга нисбатан санкциялари собиқ Совет Иттифоқининг бошқа мамлакатларида йирик бизнесни англатади, чунки воситачилар Россияга мавжуд бўлмаган товарларни қайта сотиш орқали пул топиш учун курашмоқда. Бу ҳақда Politico хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис Politico нашрига берган интервьюсида россияликларни алкогол, ҳашаматли маҳсулотлар ва бошқа Ғарб маҳсулотлари билан тўла таъминлаётган ушбу янги таъминот занжирлари Европанинг Москвани жазолаш ҳаракатларига путур етказишини айтди. Дипломат мазкур таъминот занжирини блоклашга чақирди.

    “Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтиш нафақат узоқни кўзламаган қарор, балки иттифоқимизнинг асосий тамойилларини ҳам бузади”, — деди Ландсбергис. 

    У Кавказ ва Марказий Осиёдаги айрим давлатлар Россия билан билвосита савдо марказлари сифатида жадал ривожланаётганини таъкидлади.

    Trade Data Monitor платформасидаги божхона ёзувлари Украина уруш бошлаганидан бери қўшни Грузияда Россия билан савдо айланмаси деярли 22 фоизга ўсганини кўрсатди. Россияга спиртли ичимликлар экспорти эса 120 фоиздан ошган. 

    Қозоғистоннинг Россияга экспорти худди шу даврда кескин ўсиб, доллар ҳисобида тахминан 57 фоизга ошган.

    Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россия билан яқин савдо алоқаларини сақлаб турган Арманистон ялпи ички маҳсулоти ўтган йили кутилмаганда 11 фоизга ўсди, Россияга экспорт эса 2022 йилга нисбатан беш баравар, Россиядан пул ўтказмалари эса етти баробар ошди.

    Мамлакатда бюджет профицити қайд этилди ва унинг валютаси — драм дунёдаги энг яхши кўрсаткичлардан бирини қайд этди.

    “Учинчи мамлакатлар орқали янги савдо оқимлари пайдо бўлди, бунда Россияга экспорт ўсганини, шунингдек, Ғарбдан импорт ошганини кўриш мумкин”, — дейди Германия халқаро ва хавфсизлик институти катта илмий ходими Янис Клюге.

    Параллел деб аталадиган импортларнинг аксарияти истеъмол товарлари ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини Россияга сотмоқчи эмаслиги, аксинча Россия билан яқин алоқада бўлган мамлакатларга сотув кескин ошиб бораётганини айтган.

    “Бу кўп миллиард долларлик бизнес, у ўсди ва Россиянинг қўшнилари экспортининг ҳақиқатан ҳам кучли ўсишига ҳисса қўшмоқда”, — деди Клюге.

    Москвадаги ресторанлардан бирининг эгаси анонимлик шарти билан унинг барида Ғарб брендлари спиртли ичимликлар сотилганини айтди. 

    “Пиво тўғридан-тўғри келади. Қозоғистондан спиртли ичимликлар, Грузиядан Coca-Cola етказиб берилади”, — деган у.

    Coca-Cola вакилининг айтишича, фирма Россияга экспорт қилишга рухсат бермайди. 

    “Ҳар қандай рухсатсиз импортнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларимиз, биринчи навбатда, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи доирасидаги эркин савдо билан боғлиқ бўлган тартибга солувчи омиллар билан чекланган. Постсовет давлатларининг ягона бозори Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Арманистонни ўз ичига олади, лекин Грузия кирмайди”, — дейди Coca-Cola вакили.

    Карнеги таҳлил марказининг Евросиё маркази ходими Темур Умаровга кўра, янги даромад манбалари собиқ совет чегарасидаги мамлакатларга сезиларли туртки беради.

    “Россиялик ишбилармонлар Қозоғистон, Қирғизистон ва ҳатто Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган Ўзбекистондаги ҳамкорларига ҳам Европа мамлакатлари ва дунёнинг бошқа қисмларидан товарларга буюртма беришни сўраб мурожаат қилаётгани ҳақида бир қанча хабарлар келиб тушган.

    Натижада Марказий Осиёдаги иқтисодий вазият анча жадал ва бақувват бўлди. Кўпгина корхона ва ташкилотлар Россияда истеъмол товарларига бўлган талабни кўриб, бу суръатдан ўз ўрнини тўлдириш учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда”, — дейди Умаров.

    26.04.2023, 19:15   Изоҳ (0)   9498
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига нисбатан санкция қўлламоқчи

    26.03.2023, 23:30

    Қозоғистон Россияга реэкспортни текширишни кучайтиради

    29.03.2023, 17:12

    Ҳиндистон ва Хитой аҳолининг қаришига тайёрланиши керак — БМТ

    26.04.2023, 18:48

    Си Цзиньпин уруш бошланганидан бери илк бор Зеленский билан суҳбатлашди. Асосий маълумотлар 

    26.04.2023, 18:02

    Сингапурда гиёҳванд модда сотган эркак қатл этилди. БМТ бунга норозилик билдирди

    26.04.2023, 17:10

    “Мени бир умрга қамашса керак”. Навалний унга қарши янги жиноий иш қўзғатилганини айтди

    26.04.2023, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.