• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қозоғистон

    Қозоғистон Россияга реэкспортни текширишни кучайтиради

    Қозоғистонда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб импорт ва экспорт қилинадиган барча товарларни онлайн кузатиш тизими жорий этилади. Ушбу тизим Россия иқтисодиётини изоляция қилиш бўйича Ғарб саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Қозоғистоннинг энг кучли уринишидир, дея хабар берди “Дарё”нинг Қозоғистондаги мухбири.

    Қозоғистон расмийсига кўра, ҳукумат мамлакат Россия билан савдода ҳеч қандай санкция ва чекловлар қўлламаслигини бир неча бор ва жуда аниқ таъкидлаган. Шу билан бирга, Қозоғистон Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга йўл қўймайди ва бунга имкон берувчи майдонга айланмайди. Мамлакат иккиламчи санкцияларнинг барча хавф-хатарларидан хабардор, шу учун бошқа давлатлар билан савдони диққат билан кузатиб боради.

    Қозоғистон олдида Европа ва АҚШ билан самарали алоқаларни ривожлантириш билан бирга шимолдаги жангари ва иқтисодий жиҳатдан муҳим қўшнисининг ғазабидан қочишдек оғир вазифа турибди. Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди февраль ойида Остонага ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан бирга ўз нутқларида бу хавотирларини яширмади.

    “Қозоғистоннинг Россия ва Украина билан жуда мустаҳкам тарихий алоқалари бор. Иқтисодиётларимиз узоқ вақтдан бери бир-бирига боғланган, шу учун ҳам бу ҳолат биз учун, иқтисодиётимиз учун етарлича қийин. Санкциялар салбий оқибатларга олиб келмасликка ҳаракат қиляпмиз”, — деган Мухтор Тлеуберди.

    Қозоғистон ва Россия бешта давлатдан иборат Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо. Бу 7600 километрлик чегарадан ўтаётган товарлар божхона назоратидан ўтмаслигини билдиради. Сўнгги йилларда бу Россиянинг Қозоғистоннинг етакчи савдо шериги сифатидаги ролини кучайтирди.

    Ғарб товарларини Россияга олиб борувчи қувур узилганида, Москва Қозоғистон ва Марказий Осиё, Кавказнинг бошқа давлатларига орқа эшик сифатида қараган бўлса ажаб эмас. Уруш бошланишидан бир йил аввал Қозоғистон Россияга 12 минг долларлик илғор яримўтказгичлар экспорт қилган. Бу 2022 йилда 3,7 миллион долларга ошган.

    Шу билан бирга, юқори технологияли истеъмолчи ва бошқа юқори талабгор товарларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун тез ўсиб бораётган транспорт савдоси пайдо бўлгани ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар мавжуд.

    Тлеуберди Блинкен ташрифи чоғида таъкидлаганидек, санкцияларнинг тасодифий бузилишига йўл қўймаслик учун Қозоғистон ва АҚШ ҳукуматлари ўзаро алоқада. Остона Вашингтон иккиламчи санкциялар қўлланилиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида олдиндан хабардор қилгани учун миннатдор. Қозоғистонга қарши ҳеч қандай иккиламчи санкциялар бўлмаса-да, Вашингтон Россияга чиплар етказиб бергани учун ўзбек компаниясига уларни қўллаган.

    Қозоғистон пойтахти расмийлари ҳозирги шароитда Россия билан савдо хавфидан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Ҳукумат реэкспорт хавфини камайтириш устида доимий иш олиб бормоқда, бунинг учун компанияларни санкциялар ҳақида хабардор қилувчи онлайн маълумотлар базаси яратилди. Импорт-экспорт мониторинги тизими келаси ой онлайн режимида ишга тушади. Шу тарзда, шубҳали савдо операциялари диққат билан таҳлил қилинади. Зарур бўлганда маъмурий чоралар кўрилади.

    Светлана Шестернёва, Олмаота

    29.03.2023, 17:12   Изоҳ (0)   7927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига нисбатан санкция қўлламоқчи

    26.03.2023, 23:30

    Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи

    28.03.2023, 21:35

    Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади

    28.03.2023, 14:12

    Тўқаевнинг партияси парламент устидан назоратни сақлаб қолди

    27.03.2023, 14:52

    Қозоғистонда референдум ва сайловларга йилига қанча маблағ сарфланди? 

    24.03.2023, 18:54

    Қозоғистон Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини олиш учун мониторинг тизимини жорий қилади

    24.03.2023, 15:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.