Ўзбекистонда ҳудудлар бўйича Ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
ЯҲМ – Миллий ҳисоблар тизимининг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб, муайян даврда минтақанинг иқтисодий ҳудудида жойлашган резидент — институционал бирликлар ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижасини ифодалайди.
Ўзбекистоннинг 2022 йил биринчи чоракда ЯҲМ 198,5 трлн сўм бўлди.
2022 йил январь—март ойларида ЯҲМни шакллантиришда энг катта улушга Тошкент шаҳри эгалик қилди — 18,8 фоиз. Иккинчи ўринни Тошкент вилояти (10,5 фоиз) эгаллаган бўлса, учинчи поғонада Навоий вилояти (7,99 фоиз) қайд этилган. Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бу борада энг кам улушга эга бўлган — мос равишда 2,6 фоиз ва 1,9 фоиз.
Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳисобланганда бу борада етакчиликни Навоий вилояти қўлга киритди. Вилоятда ЯҲМ жон бошига 14,8 млн сўмдан тўғри келмоқда. Бу борада Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. Тошкент шаҳрида жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ 12,6 млн сўм бўлган бўлса, Тошкент вилоятида 6,9 млн сўм бўлди.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг дастлабки чораги учун аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ 5,5 млн сўм бўлмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чоракда 5,5 фоизга ўсгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)