• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Марказий Осиё мамлакатлари 2050 йилга бориб сув танқислигига дуч келади. Бунинг олдини олиш мумкинми?

    Минтақавий ҳамкорлик етарли бўлмаган тақдирда, 2050 йилгача Марказий Осиё мамлакатлари суғориш суви танқислигига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Евросиё тараққиёт банкининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва Евросиё минтақасининг агросаноат салоҳиятини очиш” ҳисоботига таяниб, EastFruit хабар берди.

    Фото: EastFruit

    EТБ маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари учун тузилмавий чекловларнинг асосий манбаи сув ресурсларининг етишмаслиги ҳисобланади.

    Келгусида қурғоқчил мамлакатларда танқислик фақат кучаяди ва бу қишлоқ хўжалиги ерларини кенгайтириш имкониятларини чеклайди.

    Озиқ-овқат хавфсизлиги масаласини ҳал қилиш Марказий Осиё сув-энергетика комплексини бошқариш самарадорлигини ошириш ва сувни тежовчи технологияларни қўллаш билан чамбарчас боғлиқ.

    Банк мутахассисларининг фикрича, Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти иқтисодиёт тармоқлари, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг юқори энергия ва сув сарфи билан ажралиб туради.

    Орол денгизи ҳавзасидаги Марказий Осиё давлатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши азалдан сув ресурслари камайиб бораётган шароитда кечмоқда ва бу ҳолат минтақа давлатларининг муносабатларидаги асосий векторни белгилаб беради, — дейилади хабарда.

    Маълумотларга кўра, ушбу ҳудудларда сув танқислиги кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги ва саноатда сувдан фойдаланишнинг ёмон ташкил этилгани, шунингдек, сув хўжалиги инфратузилмасининг қониқарсиз ҳолати, уни сақлаш ва ривожлантириш учун ажратилаётган маблағларнинг етарли эмаслиги билан боғлиқ.

    Умуман олганда, Марказий Осиёда аҳоли жон бошига сув олиш совет даврига нисбатан икки баравар камайди — 3 500 метр кубдан 2018 йилда 1 540,7 метр кубгача.

    Марказий Осиё давлатлари сув танқислигини бошдан кечиришда давом этмоқда ва халқаро таснифда сув ресурслари билан “етарлича таъминланмаган” давлатлар тоифасига киради.

    Марказий Осиёдаги вазият ривожланишининг мўтадил сценарийсига кўра, бу тенденция узоқ муддатли истиқболда ҳам давом этади.

    Минтақавий иқтисодий ҳамкорлик етарли бўлмаган тақдирда (шу жумладан, қониқарсиз сув-энергетика интеграцияси) 2050 йилгача Марказий Осиё давлатлари “сув танқислиги” ҳолатига яқинлашиши мумкин.

    Сув таъминотининг ўта даражада етишмовчилиги, мамлакатлар ўртасида сув ресурсларининг нотекис тақсимланиши ва минтақада ўсиб бораётган экологик муаммолар ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва иқтисодий интеграцияни тақозо этади, — дейилади ҳисоботда.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида аҳоли жон бошига сув ресурслари етарли (тахминан 2,3 минг метр куб). Муаммо танқислик эмас, балки мантиқсиз фойдаланишда.

    FAO маълумотларига кўра, Марказий Осиё давлатлари дунёдаги энг яхши сув фойдаланувчилари ўнталигига киради: Туркманистон (5 319 м3/йил), Қозоғистон (2 345 м3/йил), Ўзбекистон (2 295 м3/йил), Қирғизистон (1 989 м3/йил), Тожикистон (1 895 м3/йил).

    Бундан ташқари, Ўрта Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалигида маҳсулот бирлигини олиш учун ривожланган мамлакатларникидан 2,5—3 баробар кўп сув сарфланади.

    Бугунги кунда Тожикистоннинг сув хўжалигида истеъмол қилинадиган сув ҳажмининг 92 фоизи суғориладиган деҳқончилик ва энергия билан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига, 4 фоизи эса саноат ва коммунал хўжаликларга сарфланади.

    Айни пайтда Тожикистонда ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Мамлакат аҳолисининг қарийб 68 фоизи марказлаштирилган сув таъминотидан фойдалана олмайди. Сув таъминоти тармоқларининг 30 фоизга яқини ишламайди.

    Бундан ташқари, Тожикистонда паррандачилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун суғориш сувидан 61 баробар, Ўзбекистон чорвачилик учун 10 баробар, Туркманистон пахта хом ашёси етиштириш учун Хитойга қараганда 42 баробар кўп фойдаланмоқда.

    Марказий Осиё сув ресурсларидан фойдаланишда сезиларли исрофгарчиликка йўл қўйиладиган энг муаммоли минтақа эканлиги ҳақидаги хулосага Хитойнинг Шенси провинциясининг Шимоли-ғарбий А&Ф университети мутахассислари ва Хитой сув хўжалиги вазирлиги ходимлари ҳам келган.

    Хитойлик мутахассислар минтақа мамлакатларида сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш натижасида 56 фоиз сувни тежаш ва 387 миллион аҳолини тўйдириш мумкинлигига ишонч билдирмоқда.

    26.04.2023, 23:51   Изоҳ (0)   12061
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тўланган кешбэклар 1 трлн сўмдан ошди

    26.04.2023, 21:40

    Темирйўл транспорти соҳасида ДXШдан фойдаланиш бўйича халқаро тажриба ўрганилди

    26.04.2023, 21:07

    Ўзбекистонда энг кам ва энг кўп ишлаб чиқарувчи вилоятлар маълум бўлди

    26.04.2023, 13:40

    Ўзбекистон 2023 йилда Россиядан 300 минг тонна нефть импорт қилишни режалаштирмоқда

    25.04.2023, 18:30

    ОТБ Ўзбекистондаги иккита шамол электр станцияси учун 174 млн доллар маблағ йўналтиради

    25.04.2023, 15:42

    Европа Иттифоқи ва Япония АҚШнинг Россияга экспортни бутунлай тақиқлаш таклифига қарши — FT

    25.04.2023, 15:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.