АвтоВАЗ Ўзбекистонда автомобилларни йиғишни қайта йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.
Компания президенти Максим Соколов ҳамкор завод конвеерида Лада Vesta йиғилиши мумкинлигини айтиб ўтди.
“Ҳозирда ҳамкоримиз билан биргаликда автомобилларимизни йиғишни тиклаш бўйича энг яқин режаларни фаол кўриб чиқмоқдамиз. Бундан ташқари, режалар орасида янги авлод Лада Vesta модели ҳам бор”, — дейди Соколов.
Унинг сўзларига кўра, компания келгусида Ўзбекистонда автомобиль йиғишни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштирмоқчи.
“Хусусан, пайвандлаш ва бўяш. Биз ҳамкорларимиз билан бу борада ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз”, — дея тушунтирди у.
2021 йил сентябрь ойида АвтоВаз Ўзбекистоннинг “Roodell” компанияси билан биргаликда “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “ADM Jizzax” заводида Лада автомобилларини серияли йиғишни бошлаганди. Кейинчалик уруш оқибатида ишлаб чиқариш тўхтатилганди.
Изоҳ (0)