Давлат статистика қўмитаси 2023 йил январь—март ойлари бўйича чакана савдо айланмасини эълон қилди.
Chakana савдо айланмаси — савдо соҳасида аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга (банк карталари орқали) сотишни назарда тутувчи фаолият.
Мамлакат бўйича чакана савдо айланмаси 59 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2022 йилнинг январь—март ойларига нисбатан 5,2 фоизга кўп.
Chakana савдо айланмасининг таркибий қисмлари 82,8 фоиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, 17,2 фоиз йирик корхоналар ва 10,5 фоизи уюшмаган савдо ҳиссасига тўғри келди.
2022 йилнинг январь—март ойларига нисбатан Тошкент шаҳри (9,4 фоиз), Фарғона (7,7 фоиз) ва Тошкент (6,6 фоиз) вилоятларида чакана савдо товар айланмасининг кўпайиш суръатлари кузатилиб, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Сўнгги 5 йилликда чакана савдо товар айланмасининг юқори ўсиш суръати 2022 йилда кузатилди. Бунда чакана савдо товар айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизни ташкил қилди.
Товар айланмасида энг юқори улуш Тошкент шаҳрида — 26,1 фоизб яъни 15,3 трлн сўм бўлган.
Мамлакат чакана савдо товар айланмасида энг қуйи улушни Сирдарё вилояти 1,8 фоиз билан 1 трлн сўмни ташкил этди.
Йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми 2022 йилнинг январь—март ойларига нисбатан 9,6 фоизга ўсди. Бу 10,1 трлн сўмга тенг. Бу эса умумий савдо ҳажмининг 17,2 фоиз улушига тўғри келди.
Таҳлилий натижаларга кўра, чакана савдо товар айланмасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши бўйича Сурхондарё (96,9 фоиз), Қашқадарё (95,1 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон (95,5 фоиз) етакчилик қилмоқда.
Chakana савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг улуши 17,2 фоизни ташкил этиб, энг катта улуш Тошкент шаҳри (40,1 фоиз), Самарқанд (17,7 фоиз), Тошкент (16 фоиз), Фарғона (8,5 фоиз) вилоятларида кузатилди.
2023 йилнинг январь—март ойи ҳолатига ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 1,6 млн сўмни (2022 йилнинг январь–март ойига нисбатан 3 фоиз) ташкил этди.
Ушбу кўрсаткични ҳудудлар кесимида солиштирилганда энг юқори ҳажм Тошкент шаҳри (5,1 млн сўм), Навоий (1,9 млн сўм) ва Тошкент (1,7 млн сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.
Изоҳ (0)