• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қозоғистон

    Қозоғистон Хитой элчисининг посцовет давлатлари суверенитетига нисбатан шубҳасига муносабат билдирди

    Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Хитойнинг Франциядаги элчисининг посцовет мамлакатлари халқаро ҳуқуқда ҳақиқий мақомга эга эмаслиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қозоғистон ТИВ расмийси Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг позициясига қўшилганини билдирди. Аввалроқ Хитой ТИВ расмий вакили Мао Нинг Пекин СССР таркибига кирган барча мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилишини айтганди.

    “Мен Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг бугунги ҳамкасбим томонидан билдирилган позициясига қўшиламан. Лекин шуни айтаманки, 1992 йил 2 мартда Қозоғистон БМТга аъзо бўлди. Ташкилотга қабул қилиш тўғрисидаги қарор Хавфсизлик Кенгаши тавсияси асосида Бош Ассамблея томонидан қабул қилинади. Хитой ҳам унинг доимий аъзоси ҳисобланади”, — деди у.

    Смадияров 1991 йил 16 декабрда Қозоғистон мустақиллиги эълон қилинганидан кейин Хитой биринчилардан бўлиб республика мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олганини айтди. Орадан кўп ўтмай, 1992 йил 3 январда мамлакатлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганини расман эълон қилди.

    “Халқаро ҳуқуқда дипломатик муносабатларнинг ўрнатилиши давлатнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида тан олинишини англатади. Бундан ташқари, 2002 йил 23 декабрда Қозоғистон ва Хитой ўртасида яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги фундаментал шартнома имзоланди”, — деди Смадияров.

    Сиёсатчи ушбу ҳужжатга мувофиқ томонлар суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ўзаро тан олишини билдирди.

    “Мен Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги жиддий муносабатлар бўйича барча фикрларни санаб ўтдим, бу сўзларга (собиқ СССР давлатларининг халқаро ҳуқуқдаги мақоми тўғрисида) жавоб беришга ҳожат йўқ. Хитой ТИВ аллақачон ўз позициясини баён қилиб, элчисининг хатти-ҳаракатларини тушунтирди. Дипломат Парижда ишлайди. Келинг, сўзларни айлантириб, уларни бутунлай бошқа мавзуга олиб бормайлик”, — дея хулоса қилди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

    Хитойнинг Франциядаги элчиси собиқ СССР давлатлари суверенитети ҳақида нималар деганди?

    Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шай Қрим яриморолини тарихий жиҳатдан Россияники деб атади ва Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ташкил топган мустақил давлатлар гўёки дунёда қонуний мустаҳкамланган мақомга эга эмаслигини айтди.

    Дипломат собиқ Совет Иттифоқи давлатлари гўёки амалдаги халқаро ҳуқуқда ҳеч қандай самарали мақомга эга эмаслиги, чунки “бирорта ҳам халқаро шартномада уларнинг суверен давлат сифатидаги мақоми белгилаб қўйилгани йўқ”лигини билдирганди.

    Хитой элчисининг баёнотини Болтиқбўйи давлатлари ва Украина, Франция кескин қоралади. Улар расман Хитойни мазкур баёнотга муносабат билдиришга чақирди.

    Хитой ташқи ишлар вазирлиги муносабати

    “Тегишли масала бўйича Хитойнинг позисияси ўзгармаган. Ҳудудий суверенитетга келсак, Хитойнинг позисияси доимо аниқ бўлиб келган. Хитой барча мамлакатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомининг мақсад ва тамойилларини қўллаб-қувватлайди”, — деди Хитой ТИВ вакили Мао Нин.

    24.04.2023, 21:17   Изоҳ (0)   9524
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда бюджет маблағларини тежаш учун бу йил ҳам ҳарбий парад ўтказилмайди

    24.04.2023, 16:35

    Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилади

    23.04.2023, 14:15

    Қозоғистондаги уйлардан бирида юз берган портлашда Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди (видео)

    20.04.2023, 12:29

    Қозоғистонда қанча ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор?

    19.04.2023, 21:28

    Қозоғистонда 10 ёшли боланинг миясидан қуртлар олиб ташланди 

    17.04.2023, 22:35

    Қозоғистондаги кўп қаватли уйда газ баллони портлаб, камида 4 киши ҳалок бўлди (видео,фото)

    17.04.2023, 14:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида дам олиш кунлари иссиқ бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:30

    “Манчестер Сити” рекорд даражадаги ҳомийлик шартномаси имзолади

    Спорт | 18 июл, 12:17

    “Эмми-2025” мукофоти номзодлари эълон қилинди

    Кино | 18 июл, 12:15

    Ўзбекистонда тадбиркорларга Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилиш харажатининг бир қисми қоплаб берилади

    Ўзбекистон | 18 июл, 11:59

    “Трамп дунё императори этиб сайланмаган” — Бразилия президенти

    Дунё | 18 июл, 11:45

    Актёр Том Ҳолланд “Ўргимчак одам” фильмининг янги қисми ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилди

    Кино | 18 июл, 11:35

    Исроил Ғазодаги минглаб фуқаролик объектларини бузишга киришди (фото, видео)

    Дунё | 18 июл, 11:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.