• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Афгонистон

    Пентагон махфий ҳужжати: Афғонистон яна терроризм майдонига айланди

    Афғонистон ИШИД учун терроризм майдонига айланди, террорчилик ташкилоти Европа ва Осиёда ҳужумларни режалаштирмоқда ва АҚШга қарши “шубҳали фитналар” тузмоқда. Бу ҳақда Пентагоннинг сиздирилган махфий маълумотларига таяниб, The Washington Post хабар берди.

    Фото: Reuters

    АҚШ разведкаси ИШИД элчихоналар, черковлар, бизнес марказлари, шунингдек, ўтган ёзда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида ҳужум қилишни режалаштирганидан хабардор бўлган.

    Хусусан, жангарилар Швеция ва Нидерландиядаги ўта ўнг фаоллар томонидан Қуръон ёқиб юборилгани учун ушбу давлатларнинг Россия, Туркия, Озарбайжон ва Тожикистондаги элчихоналарига ҳужум қилиш орқали қасос олишни режалаштирган. Ўтган декабрь ойида ИШИД раҳбарияти тўққизта шундай ҳужумни мувофиқлаштирган бўлса, февралга келиб уларнинг сони 15 тага етган.

    “ИШИД Афғонистондан ташқаридаги ресурсларга, мақсадли мамлакатлардаги жангчиларга ва кенг шериклик тармоқларига таянадиган ташқи операциялар учун тежамкор моделни ишлаб чиқмоқда”, — дейилади Пентагон материалларида.

    Пентагон террорчилар хавфсизлик хизматини четлаб ўтиб, террорчилик ҳужумларининг олдини олиш эҳтимолини минималлаштириши мумкинлигини билдирган. Худди шу ҳужжатларда террорчиларнинг “аэрокосмик ва кимё муҳандислиги бўйича маҳоратга эга” Британия фуқароси билан алоқаси тасвирланган.

    Британиялик ИШИДга ракеталар, учувчисиз самолётлар ва кимёвий қуроллар яратиш бўйича кўрсатмалар беришни таклиф қилган. Бундан ташқари, Ироқдаги террорчилар гуруҳи Дамашқ университети муҳандислик факультети талабаларини синовдан ўтказган ва уларнинг кўникмалари фойдали бўладими ёки йўқлигини аниқлаган.

    “ИШИД террорчилари, барча саъй-ҳаракатларига қарамай, яқин келажакда оддий портловчи моддалар ёки эҳтимол биологик ёки кимёвий қуролларни “кичик миқёсда ишлаб чиқариш” билан чекланади. Чунки уларнинг фаолиятига тажриба етишмайди”, — дейилади Пентагон ҳужжатида.

    Washington Post газетаси ошкор этилган маълумотлар республикачи конгрессменлар томонидан Оқ уйнинг АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш қарорини танқид қилиш учун ишлатилишини прогноз қилди.

    АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг WPга маълум қилишича, Вашингтон ҳали ҳам “жойларда” доимий қўшинлари бўлмасада, террорчиларни йўқ қилишга қодир ва келажакдаги таҳдидларни бартараф этишда аксилтеррор операцияларини амалга оширади.

    Департамент вакили Эндриэн Уоцон АҚШ махсус кучларининг Сомалига уюштирган рейдини мисол қилиб келтирди, натижада ИШИД етакчиларидан бири, Афғонистондаги террорчилар ячейкасига таъсир ўтказган Билол ал-Суданий йўқ қилинган.

    Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш қарори Дональд Трамп президентлиги даврида қабул қилинган. 2020 йил февраль ойида Вашингтон ва “Толибон” вакиллари 14 ой ичида АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишни кўзда тутувчи тинчлик битимини имзолаган. Шундан сўнг Трамп қўшинлар республикани зудлик билан тарк эта бошлашини маълум қилди.

    Кейинги президент Жо Байден сайловда ғалаба қозонганидан сўнг келишув шартларини бажариш ниятида эканини маълум қилди. Президент ўз қарорини АҚШнинг йўқотишлари билан изоҳлаган: деярли 2,5 минг америкалик ҳалок бўлган, 20 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

    Америка контингенти олиб чиқиб кетилиши билан бир вақтда “Толибон” жангарилари Афғонистон ҳокимиятини қўлга киритди. 26 август куни Кобул аэропортида портлаш юз берди. Бу худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган. Оқибатда 13 нафар америкалик аскарлар ҳалок бўлди, яна 18 нафари яраланди — бу 2011 йилдан бери АҚШ армиясининг бир марталик энг катта йўқотиши эди. Афғонлар орасида 170 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши жароҳат олган. Кейин Оқ уй ҳарбийларни эвакуация қилишни режалаштиришдаги хатоларини тан олган.

    Шу билан бирга, сайловда мағлуб бўлган Трамп Афғонистондан қўшинларнинг олиб чиқилишини танқид қилган.

    “Афғонистонни тарк этганимиз, менимча, мамлакатимиз тарихидаги энг шармандали воқеа бўлди. Путин, Си Цзиньпин ва бошқалар бизнинг қобилиятсиз эканимизни, нима қилаётганимизни билмаслигимизни кўрди, менимча, бу Украинага қарши ҳаракат қилишга ундади”, — деган у.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

    24.04.2023, 13:01   Изоҳ (1)   14331
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. bobirzalilov832@gmail.com / 24.04.2023, 14:08

      жахон чемпионати,,ëзда эмас когда булди,,

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суриядаги ИШИДнинг юқори мартабали етакчиси йўқ қилинди

    04.04.2023, 18:49

    “Толибон”: Зенит-ракеталарни қўлга киритамиз, уни қаердан олишимиз эса сир

    14.04.2023, 21:40

    “Толибон” гуманитар ёрдамни сотаётгани маълум қилинди

    23.04.2023, 18:30

    “Толибон” етакчиси Афғонистондаги дин пешволарига халқни толибларга қарши исёндан қайтаришни буюрди

    20.04.2023, 18:40

    БМТ раҳбари илк бор дунё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари билан учрашади

    20.04.2023, 17:40

    “Нархлар тушган бўлса-да, мева олишга одамларнинг қурби етмайди”.  Рамазон арафасида Афғонистондаги бозордан репортаж (видео)

    20.04.2023, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.