• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Namangan
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олмалиқда қурилиши тўхтатилган уй ҳақида қўшимча тафсилотлар очиқланди: 9 қаватли уйнинг 3 қавати бузилиши мумкин

    Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бирининг қурилиш талабларига риоя этилмасдан барпо этилаётгани, келажакда бу уйда яшаш инсон ҳаёти учун хавфли экани айтилган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга муносабат билдирган Қурилиш вазирлиги ушбу турар жой биносини қуришда “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” меъёр талаблари бузилгани-ю, геолог далолатномаси ва замин тупроқ қатлами зичлиги бўйича лаборатория хулосалари тўлиқ расмийлаштирилмаган ҳолда қурилаётганини билдирди.

    “Дарё” жамоатчиликнинг ушбу кўп қаватли уйнинг келажакдаги тақдири нима бўлади, уй ими-жимида фойдаланишга топшириб юборилмайдими деган қатор саволларига жавоб олиш мақсадида ушбу қурилиш объектига бориб, қурувчи ва қурилишга масъул ходимлар билан суҳбатлашди.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Видео муаллифининг арматуралар ингичкалигига эътирозига жавобан шуни айтаманки, лойиҳада ўнлик арматура қўйилиши белгиланган бўлиб, стандарт талаб ҳам шу бўлган. Қолаверса қурилиш ишлари тугатилмаган ва видеода чала ишлар кўрсатилган. Шунингдек, видео муаллифи бетон жудаям сифатсиз эканини айтиб, қўлда эланиб кетаётганини айтган. Аслида у ушлаб кўрсатган бетон қолдиқлари қурилиш ишлари пайтида юзага келган бетон қолдиқлари ҳисобланади. Айнан бетон эмас. Бетон жуда мустаҳкам қуйилган”, — дейди шу кўп қаватли уй қурувчиси бўлган “Orient avto universal“ қурилиш ташкилоти раҳбари Умид Севинчов.

    Умид Севинчов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Қурувчининг “Дарё”га билдиришича, у қураётган уйнинг камчиликлари кўринган видеони унга таниш ва у билан ҳамкорликда ишлаган фуқаро тавсирга олган.

    Талабга кавоб бермаслиги айтилган 9 қаватли уй.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Бу видеони менга таниш фуқаро анча аввал тасвирга олган. Ва шу кунларда тарқатди. У уй харидори эмасди. Мен ундан қурилишда керак бўладиган қурилиш асбобларини олиб тургандим. У бериб турган қурилиш асбобининг ижара нархини 80 миллион сўм дегач, бу қиммат арзонлаштиринг дегандим. Кейин нақд бўлса 60 миллион беринг деганди. Пулини бергандим”, — дейди видеотасвирлар қандай тарқалганини айтган қурувчи.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Қурилиш ишларида техник назоратчи сифатида ишлаган Азиз Оловхоновнинг айтишича, тўққиз қават бўлиб қад ростлаган уйнинг 8- ва 9-қаватлари талабга жавоб бермайди.

    Азиз Оловхонов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Мазкур ‘дом’нинг 1–6-қаватлари талабга жавоб берадиган даражада қурилган. Кейинги қаватларда назорат йўқолиб, ишлар сифати бузилган. Бу бўйича биз қурувчини қайта-қайта огоҳлантирганмиз. Аввалига оғзаки огоҳлантириш бердик, кейин ёзма тарзда огоҳлантириб, камчиликларни бартараф этиш бўйича қилиниши керак бўлган ишларни айтдик. Аммо амал қилинмагани сабаб, бугунги кунда шундай вазият юзага келган”, — дейди Азиз Оловхонов.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Қурувчи Умид Севинчов қурилишдаги камчиликлар юзасидан унга огоҳлантириш берилганини, аммо камчиликларни бартараф этмаганини тан олди.

    Қурилишдаги камчиликлар юзасидан берилган огоҳлантиришлар.
    Фото: Азиз Оловхонов

    “Ўзим молия соҳаси мутахассисиман. Қурилиш ишлари билан икки йилдан бери шуғулланиб келяпман. Бундан аввал аҳоли учун турар жой биноларини қурмаганман. Агар қурилиш ишлари талабга жавоб берилмаслиги айтилиб, 7–8–9-қаватлар бузилиши кераклигини айтишса, бузамиз, бошқа имконимиз ҳам йўқ”, — дейди қурувчи.

    Аниқланишича, мазкур уй қурилиши 2021 йил ноябрь ойидан бошланган бўлиб, лойиҳа қиймати 10,5 миллиард сўмни ташкил қилади. Турар жой биносининг кв/метри аҳолига субсидия асосида 5 миллион 187 минг сўмдан сотилади.

    Тошкент вилояти қурилиш соҳаси ҳудудий инспекцияси инспектори Маъруф Мажидовнинг маълумот беришича, мазкур объектдаги қурилиш ишлари бошланган пайтда қурилиш ишларини бошлаш учун талаб этиладиган 11 турдаги ҳужжат масъуллар томонидан тасдиқланмагани боис, қурувчига қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича ёзма кўрсатма берилган.

    Маъруф Мажидов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Қурувчи белгиланган талабларни бажармагани сабаб 2023 йилнинг 14 март куни қурилишни тўхтатиб, ташкилот раҳбарини маъмурий жавобгарлик бўйича 4,5 миллион сўм миқдорида жаримга тортдик”, — дейди масъул.

    Маъруф Мажидовнинг қўшимча қилишича, эндиликда мазкур кўп қаватли уйнинг аввалига зилзилага бардошлилиги ўрганилади. Бино зилзилага бардошли деб топилгач, 7–8–9-қаватларнинг камчиликлари бартараф этилиши лозим бўлади.

    “Агар қўшимча таъмирлаш ишлари орқали камчиликларни бартараф этиш имкони бўлмаса, бинонинг талабга жавоб бермаган қаватлари бузилиб, қайта қурилади”, — дейди Маъруф Мажидов.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Тошкент вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари Отабек Тиллахўжаевнинг “Дарё”га билдиришича, мазкур кўп қаватли уйнинг қурилиши вазирлик назоратига олинган бўлиб, келажакда одамлар ҳаёти учун хавфсиз деб топилсагина қурилиш ишлари давом эттирилади. Масъулнинг айтишича, мутахассислар фикрига қараб, мазкур бино таг-туги билан бузиб ташланиши ҳам мумкин.

    “Мутахассислар қандай фикр берса шунга амал қилинади. Балки бино таг-туги билан бузиб ташланиб, қайта қурилиши ҳам мумкин. Ёки пастки қаватлар талабга жавоб беради деган хулоса берилса, юқори қаватлари бузилиб, қайта қурилиши мумкин”, — дейди Отабек Тиллахўжаев.

     Отабек Тиллахўжаев.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Отабек Тиллахўжаевнинг маълумот беришича, Тошкент вилоятида қурилиш сифатини текширувчи ташкилот назоратида 3207 та объект мавжуд бўлиб, назоратчиларнинг ҳар бирига 140-150 тадан объект тўғри келади.

    Таъкидланишича, Тошкент вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2022 йил давомида 19635 та мониторинг тадбирлари амалга оширилган бўлиб, 801 та объект эгасига маъмурий жавобгарлик белгиланган. 8207 та объект эгасига камчиликларни бартараф этиш юзасидан ёзма огоҳлантириш берилган.

    20.04.2023, 14:40   Изоҳ (0)   6307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзбекистонда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирганлик ўта оғир жиноятлар категориясига ўтказилмоқда” — Азиз Абдуҳакимов

    20.04.2023, 14:25

    Фарғонада ўтказилган ёшлар сайли ва “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбиридан фоторепортаж

    20.04.2023, 14:10

    Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантириш учун 59 млн доллар йўналтирилади

    20.04.2023, 13:20

    Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

    20.04.2023, 12:55

    Сенатда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди

    20.04.2023, 12:33

    Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    20.04.2023, 12:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.