Россия президенти Владимир Путин Қозоғистонга газ учун рекорд даражадаги чегирма таклиф қилди. Бу ҳақда The Moscow Times хабар берди.
Нашрининг ёзишича, чегирма мамлакат президенти Қосим Жўмарт-Тўқаевни Хитойга янги қувур қуриш лойиҳасида иштирок этишга кўндира олиши учун таклиф қилинган.
Хабарда таъкидланганидек, ваъда қилинган чегирма “Газпром”нинг бошқа барча мижозларига нисбатан энг баланди бўлади.
Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг сўзларига кўра, Россия мамлакатнинг шимолий ва шарқий қисмини таъминлаш учун етказиб беришга тайёр бўлган газ Беларусникидан анча арзонга тушади. Европаники билан солиштирганда эса нархлар ўртасидаги фарқ жуда юқори бўлади.
Беларусь Россия газини минг куб метрига 128,5 доллардан тўлайди ва бу дунёдаги энг паст экспорт нархидир.
БCС Глобал Маркец маълумотларига кўра, Хитойга “Сибир қудрати” қувури орқали етказиб бериш нархи расман ошкор этилмаган, лекин ҳар минг куб метр учун 290 долларни ташкил қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Путин Европа билан газ урушида ютқазгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)