Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлар таҳлил қилинди. Бу ҳақда “Дарё”га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
Март ойида кўчмас мулк бозорида фаолликнинг бироз пасайиши қайд этилди. Баҳорнинг биринчи ойида олди-сотди битимлари сони 7,3 фоизга камайиб, қарийб 21 мингтани ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг мос даврида сотувлар ҳажми 2,9 фоизга ўсган.
Умуман олганда, 2023 йилнинг 1-чораги натижаларига кўра сотувлар 2,7 фоизга ўсиб, шартномалар сони 61 мингдан ошди. Шу билан бирга, 2021 йилнинг 1-чораги бўйича ўсиш 5 фоизни ташкил этди.
Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархларининг ўзгариши
Март ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 квадрат метр учун 9,2 долларни ташкил этиб, 7 фоизга пасайди.
Туманлар кесимида ижаранинг 1 квадрат метр учун энг юқори нархлари пойтахтнинг Шайхонтоҳур (11,9 доллар), Яккасарой (11,8 доллар) ва Миробод (12 доллар) туманларида қайд этилди.
Ижаранинг нисбатан паст нархлари пойтахтимизнинг Учтепа (7,3 доллар), Сергели (6,4 доллар) ва Бектемир (5,8 доллар) туманларида қайд этилди.
Шу билан бирга, 2022 йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 17 фоизга қимматлашди.
Йиллик динамикада энг баланд ижара нархи Шайхонтоҳур (23,8 фоиз), Учтепа (21,2 фоиз) ва Сергели (20,9 фоиз) туманларида қайд этилди.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудларида ипотека кредити бўйича вазият қандайлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)