• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Анчелотти қаторасига иккинчи йил “Челси”ни ЕЧЛдан чиқариб юбормоқда. Лондон клуби “олтин дубль”га қарамай Карло билан совуқ хайрлашганди

    Карло Анчелотти қаторасига 2 йилдан бери “Реал” бошқаруви остида апрель ойида “Челси”ни Чемпионлар Лигасидан чиқариб юбормоқда. “Қироллик клуби” бу сафар ҳам муаммолар қуршовида ётган лондонликлар устидан ишончли ғалабага эришди.

    “Челси” Анчелотти учун бегона жамоа эмаслиги аниқ. Карлога Лондонда “ўзимизники” деб қарашади ва у Абрамович давридаги энг севимли мураббийлардан бири сифатида эсда қолган.

    Абрамович билан махфий учрашувлар ва мағлубиятдан кейин юборилган “?” смсга берилган “!” жавоб

    Карло Анчелотти “Челси” билан муносабатларини Роман Абрамович билан бўлган махфий учрашувлар билан бошлаган. Учрашувлар иккала томонда ҳам яхши таассуротлар қолдирганига қарамай, 2008 йилда Лондон клуби эгалари Луис Фелипе Сколари вариантини танлади. Аммо бразилиялик ярим йилдан сўнг истеъфога чиқарилди ва “Челси” яна Анчелотти вариантига қайтди. Анчелотти “Милан”даги фаолиятини худди аллақачон “Челси”ни бошқараётгандек якунлади. У мунтазам равишда “Челси”нинг ўйинларини кўриб борди ва ўзи учун қайдлар белгилади.

    Абрамович билан бўлган муносабатлар Анчелотти учун асосий чақирувлардан бири бўлди. Анчелотти ўзаро муносабатларни ёдга олганга кўпинча осон бўлмагани ҳақида гапиради. Масалан, мавсумдаги биринчи мағлубиятнинг (“Уиган”га қарши ўйиндаги 1:3) эртасига Абрамович машғулот базасига ташриф буюриб, тушунтириш беришни сўраган. “Бу мен учун ўзаро алоқаларнинг янги босқичи эди. Ҳатто Берлускони ҳам бунчалик талабчан бўлмаган”, — деганди Анчелотти.

    Абрамович норозилик сифатида Анчелоттига фақат сўроқ белгиси ёзилган смслар юборган. Карло ҳам қисқа тарзда фақат ундов белгиси ёзилган хабар билан жавоб қайтарган. “Агрессияга агрессия билан жавоб қайтармасликка қарор қилгандим”, — дея изоҳлаган Анчелотти.

    “Челси” Анчелотти даврида ажойиб ҳолатда эди. 2009/10 йилги мавсумда жамоа биринчи марта олтин дубль (чемпионлик ва Англия Кубоги) қайд этди, 103 та гол урди, Лэмпард ва Дрогба шахсий кўрсаткичлар бўйича рекордлар ўрнатди. Жамоа нинг ўртача ёши 29 ёш-у 75 кунлик эди ва АПЛ чемпионига айланган энг кекса клуб бўлганди.

    Фото: Getty Images

    Иккинчи мавсум бошқача бўлди. “Челси” фақат “Манчестер Юнайтед”ни ўзидан олдинга ўтказиб юборди ва 2-ўринни олди. Бироқ бу Абрамовични қониқтирмади.

    Анчелотти муроса қилишни яхши кўрарди. Айнан шу нарса унинг кетишига сабаб бўлди

    Анчелотти ўзининг Англияга сафарини чақирувдек кўрган — бунгача Италиядан бошқа давлатда ишламаган эди. У клуб томонидан инглиз тили курсларига юборилган ва ҳафталик интенсив курсларда ўз ёрдамчиси Бруно Демичелис билан бир кунда 12 соатдан шуғулланган. Маълумот учун, Анчелотти “Милан”дан фақат Демичелисни Англияга олиб келганди. Штабнинг бошқа аъзолари маҳаллий мутахассислар эди.

    Карло мослашишни ва муроса қилишни биладиган мураббий ҳисобланади. Айнан шунинг учун италияликлардан фақат Демичелис унинг штабидан ўрин олганди. Лекин у футболчилар билан ҳам яхши тил топишарди. Анчелотти ўша пайтданоқ футболчиларга эътибор қаратувчи етук мураббий эди. Бу умумий тилни топишга ва жамоанинг эркин бўлишига ёрдам берди.

    Жон Терри италиялик мутахассиснинг эшита олиш қобилиятини мақтаганди.

    “Карло жамоага келиб ‘Хўш, мана менинг йўлим. Бу жамоа учун ягона йўл бўлади, ёки мен бу ерда бўлмайман’, дейдиган мураббийлардан эмас. У дарҳол жамоанинг энг тажрибали футболчилари билан гаплашди. ‘Албатта, менда қандайдир режалар бор, лекин сўнгги йилларда кўп нарса ўргандингиз. Қарашларингизни ва қай тариқа бундай омадли бўганингизни мен билан ўртоқлашинг. Футболдан роҳат олиш учун қандай йўл тутиш керак?’, деди у.

    Анчелотти ‘Милан’да ишлаган вақтда ўйинга бир неча кун қолганда тактикани танлашга ўрганиб қолган. Англияда эса бундай эмас ва у ҳаммасини эътиборга олди. Анчелотти ёндашувларни қориштирди, ўйиндан аввал тактикани муҳокама қиларди, таркибларни ўйиндан бир кун аввал ёки ўйин куни эълон қиларди. Гап шундаки, у ҳақиқатдан ҳам эшитарди. Яна шуни айтишим мумкинки, мен бундай ишлайдиган мураббийларни кўп кўрмаганман. Ҳозир ҳам фақатгина ўз маъқуллаб туриб оладиган мураббийлар кўп”.

    Фото: Getty Images

    Ҳақиқатдан ҳам бундай муносабат жамоанинг биринчи мавсумда олтин дубль қайд этишига сабаб бўлди, бироқ бир йилдан кейин жамоа мураббийсиз қолди. Жамоада иккита катта жанжал чиққан вақтда (Жон Терри ва Уэйн Брижнинг собиқ севгилиси, Эшли Коулнинг стажёр талабага ўқ узгани) мураббий жамоадаги ўзаро ишончни сақлаб қолди. Шу билан бирга раҳбарият Карлонинг футболчилар билан ўта дўстона муносабатда экани ва унинг бўш ёндашуви муаммолар келтириб чиқаради деган фикрда эди.

    Кейинчалик Анчелотти жамоадан кетишига нима сабаб бўлганини таҳлил қилди.

    Мени клубдаги вазиятни тинчлантириш, футболчилар билан бир-биримизни тушунишга қодирлигим учун ёллашади. Бу менинг асосий қобилиятларимдан бири. Кейин эса хўжайинлар бошқа нарсани хоҳлайди ва муносабатлар ёмонлашишни бошлайди. Аввалига улар меҳрибон ва хотиржам бўлишимни истайди. Кейин эса муаммонинг илк белгилари кўринишни бошлаганда айнан шуни сабаб қилиб кўрсатади. Агар ғалаба қозонсам хотиржамлигим сабаб, мағлубиятга учрасам ҳам бунга хотиржамлигим сабаб бўлади. Қандай қилиб булар бир хил бўлиши мумкин. “Челси”да мен шундай қопқонга тушиб қолдим.

    Абрамович билан муносабатларнинг дарз кетиши 2010 йилнинг февралидаги икки мағлубиятдан кейин содир бўлди. “Челси” уч кун ичида аввал Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Интер”га кейин эса АПЛ доирасида ўз уйида “Манчестер Сити”га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Абрамович бу мағлубиятларни чақмоқ зарбидек қабул қилди. “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан кейин Абрамович тонги 9 да йиғилиш ўтказди ва нима бўлганини сўради. “Интер”дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин эса футболчиларнинг олдида мураббий танлаган тактикани танқид қилди.

    Фото: Getty Images

    2011 йилда Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Манчестер Юнайтед”дан учралган мағлубият “Челси” раҳбарлари учун якуний нуқта бўлди.

    “Жавоб ўйини арафасида Абрамович футболчиларга юзланиб, улар ғалаба қозониши кераклигини, акс ҳолда жамоани катта ўзгаришлар кутаётганини айтди. У менга, агар ютқазсак, ишга қайтиб келмаслигимни айтди. Биз ютқаздик, ўзимни тирик мурдадек ҳис қилсам ҳам қайтиб келдим”, — дея эсга олади италиялик мураббий.

    Мураббий охирги ўйиндан кейин дарҳол “Гудиссон Парк” коридорида истеъфога чиқарилган

    Саккиз йил ўтганидан кейин у “Эвертон” мураббийи этиб тайинланди ва тақдимот маросимида бу воқеа ҳақида ҳазил қилди. “Ўйлашимча бу ерга ‘Шу ерда Анчелотти истеъфога чиқарилган’ деган ёзув ўрнатилиши керак”, — деганди италиялик мутахассис.

    “Эвертон”га тегишли “Гудиссон Парк” стадиони 2011 йилда АПЛ тарихидаги энг совуқ истеъфолардан бирини кўрган. Мавсумнинг сўнгги учрашувида “Челси” “Эвертон”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Анчелотти журналистларга интервью бераётган вақтда пресс-зонада уни жамоанинг бошқарувчи директори Рон Гурлей кутаётганди. Анчелотти интервью беришни тугатган заҳоти Гурлей унга ишдан бўшатилганини айтган.

    Орадан анча йил ўтиб “Реал Мадрид” мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган мутахассис қаторасига иккинчи йил собиқ жамоасини мусобақадан чиқариб юбормоқда.

    19.04.2023, 22:56   Изоҳ (0)   5246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Барселона” Лионель Мессининг қайтиши клуб даромадига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисобламоқда 

    19.04.2023, 18:20

    Ўзбекистон мезбонлик қиладиган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси эълон қилинди

    19.04.2023, 14:54

    Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида иштирок этишдан бош тортди

    19.04.2023, 13:11

    ЕЧЛдаги нохуш анъанасига чек қўйган “Милан”, 11 йиллик кўрсаткичларни янгилаган Жиру. “Наполи” — “Милан” ўйинига оид рекорд ва рақамлар

    19.04.2023, 12:31

    Сўнгги 13 йилда 11 марта ЕЧЛ ярим финалига чиққан “Реал”, Бенземанинг рекорди ва Пепга етиб олган Анчелотти. “Реал” — “Челси” ўйинига оид рақамлар

    19.04.2023, 10:11

    ЕЧЛ. “Реал” сафарда ҳам “Челси”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, “Милан” эса “Наполи” билан дуранг ўйнади

    19.04.2023, 01:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.