• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Сўнгги 13 йилда 11 марта ЕЧЛ ярим финалига чиққан “Реал”, Бенземанинг рекорди ва Пепга етиб олган Анчелотти. “Реал” — “Челси” ўйинига оид рақамлар

    Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб баҳсида “Реал” сафарда “Челси”ни мағлубиятга учратди (2:0). Мадридликлар иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонган ҳолда (2:0, 2:0) ярим финал йўлланмасига эга чиқди. “Дарё” ушбу учрашувга оид статистика ва рақамларни бир саҳифага жамлади.

    Фото: Getty Images

    “Реал”нинг ЕЧЛдаги гегемонияси давом этади

    Мадридликлар Чемпионлар Лигасининг сўнгги 13 мавсумида 11 марта ярим финал йўлланмасига эга бўлди. Бу вақт оралиғида ҳеч қайси жамоа бу қадар кўп ½ финалга чиқмаган. Энг яқин таъқибчи “Бавария” 7 марта бу ишни уддалай олган.

    “Реал” Чемпионлар Лигаси чорак финалидаги 37-ўйинида иштирок этди. Жамоа уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган, 6 бор ютқазган. Ғалаба фоиз кўрсаткичи (83,7%) бўйича “Реал” Еврокубоклар чорак финалида 5+ ўйин ўтказган клублар орасида энг яхши натижага эга.

    “Реал” Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида кетма-кет олтинчи бор ғалаба қозонди. Бу клубнинг шахсий рекорди ҳисобланади. Испан жамоаси бу ўйинларнинг барчасида АПЛ клубларини таслим этган. Мазкур кўрсаткич бўйича рекордчи “Барселона” ҳисобланади. Каталонлар 2014—2016 йилларда плей-офф босқичида қаторасига 7 та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган.

    Фото: Getty Images

    Омадсиз Лэмпард, рекордчи Анчелотти

    “Челси” Фрэнк Лэмпард қайтганидан кейин тўртта ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида мағлубиятга учради. Уларнинг учтасида жамоа гол ҳам уролмаган. Умуман олганда “кўклар” барча мусобақалар доирасида кетма-кет 7 ўйиндан бери ғалаба қозонолмаяпти (5 мағлубият, 2 дуранг).

    “Реал” устози Карло Анчелотти тўққизинчи марта ЕЧЛ ярим финалига чиқди. Италиялик мутахассис бу борада “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиоланинг рекордини такрорлади. Бироқ 19 апрель кунги ўйинда “Бавария” ортда қолдириладиган бўлса, “шаҳарликлар” устози рекордни янгилаши мумкин. Қайд этиш керак, Анчелотти тўрт марта мусобақа ғолибига айланган, Гвардиола эса икки бор.

    Фото: Getty Images

    Анчелотти “Реал” бошқарувида эса тўртинчи марта ярим финалга етиб келди. Бундан аввал мутахассис жамоа билан 2013/14 ва 2021/22 йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритган бўлса, 2014/15 йилги мавсумда ушбу босқичда ўз юришини тўхтатган.

    Бензема янги маррани забт этди, Родриго Зиданга етиб олди

    Бу “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема учун Чемпионлар Лигасидаги 150-ўйин бўлди. Шу вақтга қадар фақат тўрт футболчи францияликдан кўпроқ ўйин ўтказган: Криштиану Роналду (183 ўйин), Икер Касиляс (177), Лионель Месси (163) ва Хави (151).

    Бу ўйинларда Бензема 90 та гол урган ва 27 та ассист қайд этган. Унинг ҳисобида бешта ЕЧЛ кубоги бор.

    Фото: Getty Images

    Бундан ташқари Бензема майдон ўйинчилари (дарвозабонни инобатга олмаганда) орасида ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказиш бўйича “Реал” рекордчисига айланди. 131-ўйинини ўтказган Карим бу борада Раулнинг (130) рекордини янгилади.

    “Қаймоқранглилар” вингери Винисиус Жуниор “Челси”га қарши баҳсда ассист қайд этди. Винисиус Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида 11 та голли узатма билан бу борада етакчи бўлиб турибди. 22 ёшли бразилиялик футболчи жамоанинг барча мусобақалар доирасидаги сўнгги беш ўйинида 7 та самарали ҳаракат амалга оширди (2 гол, 5 ассист).

    Учрашувда дублга эришган Родриго мусобақадаги голлари сонини 14 тага етказиб олди ва бу борада Зинедин Зидан билан тенглашди. Бразилиялик иқтидор эгаси ЕЧЛда жами 38 та ўйин ўтказган (улардан 20 тасида асосий таркибда тушган), 14 та голдан ташқари 8 та голли узатма ҳам амалга оширган.

    19.04.2023, 10:11   Изоҳ (0)   6467
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЕЧЛ. “Реал” сафарда ҳам “Челси”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, “Милан” эса “Наполи” билан дуранг ўйнади

    19.04.2023, 01:54

    Жон Жонснинг супер камбеки, Maxачевнинг илк ҳимояси ва тахтга қайтган Адесаня. UFC’да 2023 йил ўтказилган титул жанглари ҳақида

    18.04.2023, 23:52

    Суперлиганинг 7-тур бошланиш вақти ва уларда иштирок этадиган ҳакамлар эълон қилинди   

    18.04.2023, 16:36

    Месси, Ҳоланд ва Мбаппе топ-3 ликда, Бензема 8 поғона юқорилади. “Олтин тўп”га эҳтимолий даъвогарлар рейтинги янгиланди

    18.04.2023, 15:53

    “Муносабатлар барбод бўлди”. Лапорта “Реал”ни сиёсий режим клуби деб атади, Мадрид клуби эса видео билан жавоб қайтарди

    18.04.2023, 13:54

    “Бу соврин ютиш билан бир хил”. 39 ёшли Арьен Роббен 42 км масофадан иборат Роттердам марафонини югуриб ўтди

    18.04.2023, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.