Бобур Усмонов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, 17 апрель куни Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон президентининг 2023 йил 17 апрелдаги қарорига мувофиқ тайинланган Бобур Усмонов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари сифатида таништирилди.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Президент Администрацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган.
Изоҳ (0)