Навоий вилоятида хорижда ишлаб чиқарилган қарийб 2,5 минг қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан “Оқтош” ЙПХ масканида Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Водий-Хоразм йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzuъда фуқаро Ж.А. тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 2440 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Ҳазорасп туманида ўтказиш мақсадида олиб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)