Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ҳудудларида сут йиғиш марказлари ташкил этилади.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, уларга камида 100 та аҳоли хонадони бириктирилиб, кооператив тизим йўлга қўйилади.
Кластерлар томонидан 64 та чорвачилик комплекси барпо этилади. Жаҳон банкининг маблағлари жалб қилиниб, чорва молларини идентификация қилиш тадбирлари бошланади.
Паррандачилик хўжаликларига озуқа ва айланма маблағлар учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 35 миллион доллар йўналтирилади. Мазкур кредитлар самарадорлигини “Паррандасаноат” уюшмаси кузатиб боради. Наслли жўжалар импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидия миқдори оширилади. Натижада парранда гўшти етиштириш ҳажмини йилига 800 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)