Қозоғистонда мамлакат фуқароларининг Украинадаги урушда иштироки бўйича 10 та жиноий иш бўйича тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Телеграф агентлиги хабар берди.

Мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси бошқа тафсилотларни, жумладан, жиноий иш бўйича айбланувчилар ҳақида маълумот бермаган. Қозоғистон фуқаролари ким тарафда жанг қилгани ҳам очиқланмаган.
Қозоғистон Жиноят кодексига кўра, хориждаги қуролли можароларда қатнашиш 5 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси (ёлланиш)да, хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашганлик учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Изоҳ (0)