Запороже вилоятида окоплар қазиган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларига битта хандақ учун ваъда қилинган 800 минг рубл тўланмагани маълум қилинди. Бу ҳақда База телеграм канали хабар берди.
Тожикистонлик ишчига хандақ қазишни таклиф қилишган ва у рози бўлган. У 32 киши, жумладан Ўзбекистондан келган ишчилар билан босиб олинган ҳудудларга жўнатилган. Бир ой ичида тожикистонлик эркак иккита хандақ қазган, лекин уни ишга таклиф қилган пудратчи 595 минг рубл тўлаган. Тожикистон фуқароси пул тўлаш талаби билан “иш берувчи”сига қўнғироқ қилган, лекин у рози бўлмаган.
Москвага қайтиб келгач, тожикистонлик эркак полицияга ариза ёзган, яна уч нафар ишчи ҳам шундай қилган. Бироқ тожикистонлик эркакка номаълум рақамлардан қўнғироқ келган, ундан аризасини қайтариб олиш сўралган ва таҳдид қилинган.
"Баъзи қурувчилар ҳозирча Москвага қайтиб кела олмаяпти. Кимдир кўричак билан оғриган, яна бир ишчи бармоғидан айрилган, аммо уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаган”, — дея хабар берган эркак.
Изоҳ (0)