• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Оилавий болалар уйи ажойиб ғоя, аммо муаммоларимиз ҳам етарли”. 6 нафар болани асраб олган журналист тизимдаги камчиликлар ҳақида (видео)

    Наманганлик журналист, “Уйчинома” газетаси муҳаррири Муҳаммадали Қамбаров бундан икки йил аввал “Меҳрибонлик уйи”дан беш нафар болани қарамоғига олиб, оилавий болалар уйини ташкил этганди. “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев у билан учрашиб, бугунги кундаги ҳолат ва тизимдаги муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

    “Юридик шахсдан жисмоний шахсга айландик”

    “2022 йил август ойига қадар юридик шахс мақомида фаолият юритдик. Бунда бир нафар раҳбар ҳамда тарбиячи учун ҳақ тўланар эди. 2022 йил сентябрь ойидан юридик шахс мақоми тугатилиб, жисмоний шахс сифатида фаолият юрита бошладик. Бошида жуда қийналардик, сабаби, оддий нарсаларни ҳам биржа орқали сотиб олишга тўғри келар, ойлаб кечикиш ҳолатлари бор эди. Ҳозир анча яхши: ҳар ойнинг 5-санасига пластик картамизга бир нафар бола харажатлари учун энг кам иш ҳақининг 7 баробари, ҳозирда 2,1 миллион сўмдан, ҳар бир бола парвариши учун эса энг кам иш ҳақи миқдорида, яъни 920 минг сўмдан пул ўтказиб бериляпти.

    Муҳаммадали Қамбаровнинг оилавий болалар уйи тарбияланувчилари.
    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Бундан ташқари бошқа маблағ кўзда тутилмаган. Аввал смета асосида ҳар ойга пул тақсимланиб, кўп харажатлар давлат томонидан тўлиқ амалга ошириларди. Ҳозир эса ҳаммаси ўша 2,1 миллион сўмнинг ичида. Бу маблағ баъзида етмайди. Ҳомийлар эса аввалги ‘Меҳрибонлик уйи’га ўхшаб ҳадеганда қаторлашиб келавермайди, ўзимиз уларни излашимизга тўғри келади”.

    “Тутинган боламга паспорт олишда қийналдим. Исм-шарифни ўзгартиришни эса қўяверинг”

    “2022 йили бир тарбияланувчимиз Тошкентга, ‘Темурбеклар мактаби’га ўқишга кирди, яна бири 19 ёшга тўлиб, ўзига ажратилган уйда мустақил яшашни бошлади.

    Бизда болалар 18 ёшгача тарбияланади ва кимдир хонадонимизни тарк этса, ўрнига бошқасини қабул қиламиз. Ўтган йили октябр ойида яна бир нафар ўғил болани қабул қилдик. Уни ҳужжатда 8 ёш деб беришган бўлса-да, назаримда, камида 10 ёш. Исм-шарифини қўйишда камситишга йўл қўйилган: Топилдиев Топилди Топилди ўғли. Унинг қонуний вакили сифатида Уйчи туман ҳокимлиги ва туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, боланинг исм-шарифини аввалги ва ҳозирги президентлар ҳамда ўзимнинг исмимдан келиб чиқиб, ‘Муҳаммадазиз Шавкатович Каримов‘ деб ўзгартирмоқчилигимни билдирдим.

    Муҳаммадали Қамбаров ва Топилди Топилдиев.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Ҳар икки ташкилот ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам бериб турган бир пайтда дастлабки хатога йўл қўйган Давлатобод туман ФҲДЁ бўлими рад жавобини берди. Ушбу жавобни қонуний асослантириб беришни сўраб, 2023 йил 2 март кунги берган ёзма мурожаатимга ҳалигача жавоб ололганим йўқ, аввалига ҳатто аризамни қабул қилишни ҳам исташмади.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги 451-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда тутинган ота-оналарнинг ваколати бор. Аммо айрим ташкилотлар бу ҳужжат билан ё тўлиқ таниш эмас ёки ундаги мажбуриятларини бажаришни истамайди. Тарбияланувчим Отабек Солиев MMA спорт тури билан шуғулланади. Унга Қозоғистондаги мусобақада қатнашиши учун хорижга чиқиш паспортини олишда анча сарсон бўлиб, бир қанча ҳужжатлар тайёрлашимга тўғри келди. Ҳужжатда бир йилда икки марта болаларни тарихий жойларга саёҳатга олиб чиқиш, ота-оналарга бир йилда бир марта сиҳатгоҳда бепул даволаниши учун йўлланма ажратиш кўзда тутилган. Бироқ бу бандлар ҳам бажарилмаяпти”.

    “Маош бор, стаж йўқ”

    “Оилавий болалар уйини ташкил қилишда олий маълумотлиларга устунлик берилган. Бу яхши, албатта. Бироқ стаж масаласига келсак, бунга қонуний асос йўқ. Бирор ерда ишламасак, бизга стаж ёзилмайди. Ўзим журналистман, турмуш ўртоғим ўқитувчи, лекин ҳаммада ҳам бундай эмас-ку? Болалар билан доимий шуғулланиш учун бўш вақтнинг ўзи етарли эмас. Агар маошни қайта кўриб чиқиб, ҳеч йўқ оналар учун стаж масаласи ҳал этилса, болаларга кўпроқ вақт ажратиш имкони бўларди.

    Меҳрибонлик уйи билан ОБУнинг фарқи анча. Сабаби, аввал бола тайёр нарсага ўрганган бўлса, оилада бола ота-она билан бирга меҳнат қилади, нимадир тайёрлайди, ўзи мустақил иш бажаради. Тайёрга айёр бўлмайди. Бунга эса ҳамма бола ҳам тез мослашиб кетолмайди. Турли тоифадаги болалар бор, баъзида улар билан соатлаб ишлашга тўғри келади. Бу борада психологга эҳтиёжимиз катта. Психолог кўпроқ бола билан гаплашиб, ундаги кечинмаларни ўз вақтида аниқлаб бормаса, таҳлил қилиб, тегишли чоралар кўрмаса, вазият мураккаблашиб бораверади. Бизга жамоатчилик асосида бириктириладиган эмас, балки мунтазам шуғулланадиган психолог керак”.

    “Имтиҳонлар августда, жавоби эса декабрда”

    “ОБУга келадиган болаларнинг аксарияти турли нохуш вазиятларга тушиб қолган, бевосита жиноятларни кўрган, руҳий босимга учраган ёки мактабда ўқимай, кўчада вақтини ўтказган, эътибордан четда қолган бўлади. Баъзиларининг фикрлаш доираси, дунёқараши шаклланмаган. Ёши 10-15 ёш бўлсаям 5-6 яшар боладай фикрлайди, 18 ёшга тўлган тақдирда ҳам у мустақил ҳаётга ҳали тайёр эмас.

    Низомда эса 18 ёшдан кейин барча болалар мустақил ҳаётга йўл олади, яъни шу ёшга тўлган йили уларга бир хонали уй берилади. Агар оила қурса, икки хонали уй ажратилади. Ҳужжатда яна бир бўшлиқ борки, бу кейинги хатоларга сабаб бўлади. Масалан, ўтган йили 19 ёшга тўлган бир нафар тарбияланувчим 18 ёшдан ўтганлиги учун (низомда бола 18 ёшга тўлган кундан таъминот тўхташи қайд этилган) уч ой таъминоти тўхтаб қолди.

    Шу йили май ойида яна бир нафар тарбияланувчим ҳам 18 ёшга тўлади. Аммо у бу йил мактабни битириб, ОТМга ўқишга киради ва уй олгунига қадар мени ихтиёримда бўлади. Бу муддат йил охири, декабргача чўзилиши мумкин. Шу вақт оралиғида унинг таъминоти тўлиқ тўхтайди, унга ўзимиз ёнимиздан сарф қилишимизга тўғри келади.

    Яна бир муаммо мактабда синфдан синфга кўчириш билан боғлиқ. Масалан, 8-синфда ўқиши керак бўлган бола икки йил мактабда ўқимаган дейлик. Энди у 6-синфдан бошлаб ўқиши керак. Мактабни битиргунига қадар эса 20 ёшга тўлиб қолиши мумкин. 18 ёшда таъминот тўхтаса, қолган вақт давомида унга қандай ёрдам бериб бўлади? Шу боис Низомда синфдан синфга кўчиришни ҳам бирор бандга киритиш ва таъминот масаласини қайта кўриб чиқиш зарур.

    Тарбияланувчиларимизда мактабни битирган йили ОТМга кириш учун имтиёз бор. Бироқ абитуриентларга август ойида ўқишга кирган ёки кирмаганлиги маълум бўлса, ОБУ тарбияланувчиларининг имтиёзли равишда ўқишга кирганлиги декабрь ойида ҳал бўлади. Унгача бола ўқишга кирган-кирмаганлигини билмай, иккиланиб юраверади.

    18 ёшга тўлган пайт ОБУ тарбияланувчиларига бериладиган уй тутинган ота-оналардан узоқ масофада бўлиши болаларнинг кейинги тақдиридан хабарсизлик ва уларнинг назоратсиз қолишига олиб келади. Масалан, ўзимда шундай бўлди. Биз Уйчи туманида турамиз, тутинган боламизга берилган хонадон эса Наманган шаҳрининг чекка қисмида. Тутинган ота-она каби уларнинг яқини йўқ экан, келгусида ҳам узвийликни таъминлаш зарур. Яъни, уй ҳозирги яшаш ҳудудидан берилиши мақсадга мувофиқ.

    ОБУ тарбияланувчиларини патронат ёки фарзандликка бериш бўйича баъзида мурожаатлар бўлиб туради. Оилавий болалар уйига энди мослашган болани яна бир бошқа оилага бериш тартибини ҳам аниқ белгилаб қўйилиши, бунда тутинган ота-она ва боланинг хоҳиш-истаги ҳам инобатга олиниши зарур, деб ҳисоблайман”.

    “Яхлит тизим ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлиги зарур”

    “ОБУ фаолияти 2021 йилдан бошланган бўлса-да, айрим мутасадди раҳбарлар, таълим, тиббиёт, ёшлар ташкилотлари, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳалиям қарор мазмун-моҳиятини англаб етмади, деб ўйлайман. Уларни биз истаб эмас, ўзлари бизни, болаларни излаб келмас, тарбияланувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, саёҳатлар ташкил қилиш, турли танловларга жалб этиш, соғломлаштириш каби масалаларда ҳамкорлик қилмас экан, болалар  дунёқарашини ўзгартиришда ўзимиз қийналамиз.

    Низомда кўрсатилган бандларнинг тўлиқ бажарилишини назорат қилиш ҳамда болаларни ҳуқуқий, психологик, тиббий, ижтимоий, маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун битта яхлит тизим яратилиши керак. Яъни, бу вазифаларни тўлиқ Миллий гвардия ихтиёрига бериб, унинг ваколатини кенгайтириш зарур. Вилоятларда ёки ОБУ мавжуд туманларда алоҳида бўлим ташкил этилиши керак. Жамоатчилик асосида вазифа юклатилмаслиги ва аниқ маблағи, масъуллар кўрсатилиши зарур.

    Хоразм ва Қашқадарёдаги болалар уйлари билан боғлиқ нохуш ҳолатлар бир кунда эмас, йиллар давомида шаклланиб, энди юзага чиққан, деб ўйлайман. Агар жамоат ташкилотлари, психологлар мунтазам ишлаганида, йилда камида икки марта тиббий кўрик ўтказилганида, бундай хунук ҳолат юзага келмасди. Психологлар доимий кераклигини шундан ҳам билиш мумкин.

    Юқоридаги танқид ва таклифларимнинг барчаси Низомни қайта кўриб чиқиш зарурияти борлигини кўрсатади. Уни ишлаб чиқишда бевосита амалиётда қўллаётган тутинган ота-оналарнинг иштироки ҳам зарурлигини ҳисобга олишларини истардим”.

    15.04.2023, 16:05   Изоҳ (0)   8400
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда Миллий гвардия ходими меҳрибонлик уйининг 5 нафар тарбияланувчисини қарамоғига олди (фото ва видео)

    30.09.2021, 15:22

    Наманганлик журналист 5 нафар болани асраб олди. Унинг ёлғиз ўғли уч йил аввал вафот этганди (фото ва видео)

    07.10.2021, 14:11

    Қаршида шатакка олиб кетилаётган Labo ёниб кетди

    15.04.2023, 15:20

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит ўзганинг Nexia-3’ини олиб қочди

    15.04.2023, 15:05

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятида сезилди

    15.04.2023, 14:50

    Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди. Мева ва сабзавотларни яна совуқ урадими?

    15.04.2023, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.