Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12178.1
    • RUB 126.06
    • EUR 13028.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди. Мева ва сабзавотларни яна совуқ урадими?

    15 апрел, 14:35 65131

    “Ўзгидромет” хабарига кўра, 15–17 апрель кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ҳарорат нол даражагача пасайиши мумкин. ЎзАнинг ёзишича, ҳозирги мавсум учун тунда ҳаво ҳароратининг нол даражага пасайиши, тупроқ сиртида ҳам ҳароратни сезиларли даражада пасайтиришига олиб келади. Бу қишлоқ хўжалиги учун “совуқ уриш” (заморозок) ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин. Хўш, бундай ҳароратда мева ва сабзавотларни совуқ уришидан сақлаб қолса бўладими? 

    Фото: “Дарё”

    Наманган вилояти фемер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Носиржон Каюмов “Дарё” мухбири билан суҳбатда ҳаво ҳарорати пасайган пайтда ҳосилни асраб қолишнинг бир неча турлари борлигини айтди.

    “Ҳаво ҳарорати совиб кетадиган бўлса, мевали боғларда тутун ҳосил қилиш керак. Шунда ҳароратни максимал илиқ ушлаш мумкин. Бундай вазиятда тутундан бошқа чора йўқ. Масалан, 1 гектарли боғнинг 10-15 та жойида ҳашак ёқиб, тутатиш фойда беради. Бизда шунинг натижаси яхши бўлган. Ҳозиги шароитда дарахтлар анча мева тугиб қолган. Шунинг ҳисобига ҳосилни ушлаб қолиш имкони юқори. Дарахтлар танасига сув юргани учун музлаб қолмаслик эҳтимоли катта бўлади. Деҳқонлар ушбу методларни қўллашга тайёр туриши керак”, — деди мутахассис.

    Носиржон Каюмов
    Фото: архив

    Носиржон Каюмовнинг таъкидлашича, ғалла ва сабзавотларни суғориш орқали совуқ уришидан сақлаб қолиш мумкин.

    “Шундай қилинса, уларга совуқ кўп ҳам зарар келтирмайди. Чунки сув ер тафтини ушлайди. Картошка туганак бўлади. Ер остидалиги учун танаси ва поясига совуқ таъсир қилиши мумкинку, лекин у яна янгиланиб олади. Пиёз ҳам ҳудди шундай. Лекин қулупнайлар таъсирчан бўлади. Уларга кўп сув қуйиб бўлмайди, фақат тутатиш керак”, — дея тажрибаси билан ўртоқлашди деҳқон.

    Аввалроқ Ўзбекистонда 15–17 апрель кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани хабар қилинганди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Тавсия этамиз

    Олий суд Хоразмдаги меҳрибонлик уйида қизларни зўрлаган амалдорларга жазо ўзгаришсиз қолгани ҳақидаги хабарни рад этди 

    13:00 / 21.09.2023

    БМТ ассамблеясидаги можаро, намойишга чиққан тракторлар, бўрон қурбонларини дафн этаётган кўнгиллилар — 20 сентябрь суратлари 

    23:00 / 20.09.2023

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    22:00 / 20.09.2023

    “Док-1 Макс” суди: сиропга берилган гувоҳномадаги раҳбар имзосини экспертиза қилиш сўралди. Адвокатга кўра, имзолар сохталаштирилган бўлиши мумкин 

    18:00 / 20.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга қандай сармоя киритиш керак? 

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Давлат бюджетининг тўрт кунлик даромад ва харажатлари миқдори очиқланди. Харажатлар анча юқори

    16:00 / 08.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Рамзан Қодиров касаллиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    21:00 / 20.09.2023

    “Россия Қозоғистонга таҳдид солмоқда” — Зеленский БМТда нутқ сўзлади (видео) 

    06:00 / 20.09.2023

    “Девдас”ни кўраётганимда Айшвариядан кўз уза олмаганман — Болливуд актёрлари билан ишлашни орзу қиладиган Голливуд юлдузлари 

    14:00 / 20.09.2023

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    16:00 / 20.09.2023

    ОЧЛ. “Ан-Насср” Эронда ишончли ғалабани қўлга киритди (видео) 

    02:00 / 20.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?