Тошкент вилояти Қибрай туманида 1876 йилда чиқарилган олтин тангаларни 145 минг долларга сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Фуқаролар Б.А. ва М.У. 1876 йилда ишлаб чиқарилган “Государиня императрица Мария Фёдоровна” ва “25 рублей” ёзувлари туширилган умумий оғирлиги 76,2 грамм бўлган 2 дона олтин тангани 145 000 долларга сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)