Фарғона вилояти Учкўприк туманида ЙПХ ходими Spark ойнасини уриб синдирди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 14 апрель куни Бекобод қишлоғида давлат рақам белгисиз, ён ойналари туси ўзгартирилган Spark ҳаракатланиб бораётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг инспектор А.А. автомобилни тўхтатиш чораларини кўрган. Лекин ҳайдовчи Ж.Ж ходимнинг тўхташ ва автомашинадан тушиш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаган.
Ушбу вазиятда инспектор буйруқ талабларига асосан куч ишлатиб, автомобиль ойнасини синдириб, ҳайдовчини тўхтатиб қолган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)